Muslim Ibrohimov
424 subscribers
1.82K photos
579 videos
175 links
Andijon | Investitsiya
Download Telegram
Иккинчи Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида 1-2 июнь кунлари иккинчи Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми ўтказилди. Форумда вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Тадбир қатнашчиларига Андижондаги ҳамкорликлар ҳақида гапириб ўтган вилоятимиз ҳокими муҳтарам президентимиз бошчилигида Хитой билан кўплаб самарали лойиҳалар амалга оширилганига урғу қаратди. Юртбошимиз белгилаб берган вазифалар доирасида келгусида ҳар икки томон учун манфаатли лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ўзбекистоннинг нечта авлоди бугунги шу дақиқани кутиб, интиқиб, интизор бўлиб яшаб ўтди... Муборак кунларда Ўзбекистон халқига буюк инъом берилди. Ҳаммани табриклайман!

Болалик давримда Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа олмаганда чидолмай йиғлардим. Мен кабилар кўп бўлганмиз. Бугун болалигимдаги ўша онлар қайтгандек, лекин ҳурсандлик билан албатта. Менимча бугун Ўзбекистонда кўзига ёш олмаган футбол томошабини қолмаган бўлса керак. Биз тарихий кунни кўрдик. Янги тарих яралашини кўрдик. Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Ватан! Яшасин футболчиларимиз! Улар шу давргача ўзбек футболида бўлган мудҳиш кунларни тарихдан ўчиришга қадам ташладилар.
Бугунги кун тарихий сана сифатида миллионлаб қалбларга муҳрланди. Буюк ўзбек халқининг азалий орзуларидан бири амалга ошди. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бора футбол бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эришди.

Бу натижа фақатгина элимизнинг ушалган орзуси бўлиб қолмай, балки муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович бошчилигида яратилаётган Янги Ўзбекистонимизнинг чинакам порлоқ кўринишларидан бири сифатида дунёга намоён бўлмоқда.

Ушбу муносабат билан, барча андижонликларни қўшалоқ байрам, тарихий сана билан муборакбод этган ҳолда, ёш ва забардаст спортчиларимизга, ўз маҳорати билан дунёни ўзига қаратаётган футболчиларимизга Андижон аҳолиси ва футбол иҳлосмандлари номидан чуқур миннатдорлик изҳор этиб қоламан!

Ҳурмат ила, Андижон футбол ассоциацияси президенти Шуҳрат Абдураҳмонов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Халқимиз азал-азалдан бир-бирига таянч бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатиб яшашни одамийликнинг олий мезони деб билган.

Президент Шавкат Мирзиёев: Наш народ с древних времен видит в поддержке ближнего, в проявлении любви и заботы высшие добродетели.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўш иш ўринлари ҳақида навбатдаги маълумот

Андижонимизда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Лойиҳа қурилишларида минглаб ишчи-хизматчилар учун иш ўринлари мавжуд.

Улардан бири, Олтинкўл туманида жойлашган. Мазкур қурилиш ишларига 80 нафар ишчи талаб этилмоқда. Меҳнат ҳақлари бажарилган иш ҳажмига кўра (ишбай) тўланиб, битта ишчи ойда ўртача 7 миллион сўм ишлаб топмоқда.

Мурожаат учун телефонлар:
88 995 33 00
93 276 87 27

Шунингдек, Андижондаги барча МФЙ ҳоким ёрдамчиларида шу каби иш жойлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда 1000 нафар ёш футболчига президентимиз номидан совғалар топширилди.

Шунингдек, вилоятдаги барча футбол мактабларига машғулот таёқчалари, махсус коптоклар, машғулот нимчалари, дарвоза тўрлари ва ёш футболчиларга керакли бошқа керакли анжомлари берилди.

Айни дақиқаларда вилоят марказида Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги баҳси намойиш этилмоқда. Минглаб спортчи ёшлар ва Андижон аҳолиси жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун йиғилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Эксклюзив: Улуғнор маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда

Президент топшириқларига асосан ишсиз фуқароларга ажратилган ер майдонларидаги натижалар жаҳон бозорларигача етмоқда.

Улуғнор туманидаги 279 нафар собиқ мигрантлар, ишсиз фуқаролар ва ёш тадбиркорлар бугун ўз маҳсулотларини Россия ва Тожикистонга экспорт қилишмоқда. Андижонда камбағалликни қисқартириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
BOLAJON O'ZBEGIMGA
(Haqqim bor filmini tomosha qilib)

..Zaracha shafqatu mehringiz bo'lsa
Magar shu millat va bolajonlarga
Filmni bir marta ko'ring hech qursa
Va haqqin qaytaring mitti jonlarga!..

"Youtube"da, "Haqqim bor" deb izlang va filmni albatta ko'ring.

HAQQIM BOR ustiga bosing.
——————
Маълумот учун, филмда болалар номидан гапираётган болажон менинг қизим❤️❤️❤️

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фильм премьерасидан лавҳа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистика тариҳидаги энг зўр “стенд ап” ёки энг зўр кадр.

Чунки бу видеони медиа технология ёки монтажчи эмас, вақт ва тақдирни ўзи ясаган. Журналист эса бир вақтни ўзида ҳам шарҳни етказишга, ҳам керакли сонияни ҳис этишга уринган. Профессионаллик кўпинча вақт ва тақдир ила дўст тутина билади.

@muslim_ibrokhimov
Муносабат

Тармоқларда ахборот хизмати фаолиятига оид хабарларни кузатдим. Мазкур хабарларда мен ҳақимда ҳам сўз юритилиб, аввалги лавозимга қайтишим ҳақида норасмий таклиф ёзилибди.

Баъзилар бу хабарга мени алоқам бор, деган ўйга бориши мумкин. Аммо, мени бунга даҳлим йўқ. Илтимос, ўзингизга тегишли фикрлар билан бошқаларни ноқулай ҳолатда қолдирманглар! Қолаверса ҳозир фаолият юритаётган вакиллар ҳақида ҳам иғво тарқатиш яхши эмас. Қайтар дунё. Эртага ўзингизга қайтиши мумкин!

Мени фаолиятимга келсак, ҳозирдаги лавозимда кўпроқ мамнунман, ҳар томонлама мен учун қулай. Эски лавозимга қайтиб ишлаш бўйича режаларим йўқ. Ҳозирда ишлаётган инсонни ҳурмат қиламан ва биз яхши ҳамкорлик олиб бораяпмиз.

@muslim_ibrokhimov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаободда янги ўзгаришлар амалга оширилмоқда

Президент топшириқларига асосан камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъмилаш ва ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича Андижонда кенг кўламли ишлар давом этмоқда. Навбатдаги ҳаракатлар бугун Пахтаобод туманида бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир инсонни, бир ожизани ҳаётини асраб қолиш учун ўзни фидо қилиш бу ҳақиқий марднинг иши. Қабринг олдида ватан байроғи хилпираб туришидан чиройлироқ якун бўлмаса керак ҳаётда. Шундай инсонлар билан дўст тутиниш, шуларга ўхшаган жасур бўлиш кўпларимизга насиб қилсин. Бу инсонни Аллоҳ жойларини жаннатдан қилсин! Оиласи ва яқинларига сабр ато этсин.

Яшасин ватан, ватан, ватан!

@muslim_ibrokhimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Майли кўндирдинглар😉 Ўзи яқинда янги машина олгандим, лекин қалбим тўла ҳавас маним😎 Бунисиям насиб қилсин, Аллоҳга осон!

@muslim_ibrokhimov
Муносабат

Андижон шаҳри ва шаҳар яқинидаги ҳудудларнинг электр таъминотида кузатилган носозлик бартараф этилмоқда.

Вазият вилоят раҳбари томонидан назоратга олинган. Ҳозирда Андижон шаҳар марказида электр таъминоти тикланди. 30 дақиқа ичида барча ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Юз берган ҳолат бўйича ҳудудий электр тармоқлари идораси томонидан батафсил ахборот маълум қилинади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ахборот

Электр таъминотида кузатилган носозлик тўлиқ бартараф этилди. Андижондаги барча ҳудудларда электр таъминоти барқарор тарзда истеъмолчиларга етказилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Exclusive

“Дунё садолари” фестивали - дунё юлдузлари билан

Бобур юрти Андижонда ўтказиладиган III “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига сиз севган ўзбек эстрадаси ва жаҳон юлдузлари ташриф буюради.

Президентимиз қарорига асосан Хонобод шаҳрининг туризм салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамжамият миқёсидаги туризм шаҳрига айлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалнинг бу йилги тадбирлари 15-16-17-август кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро фестивалга барчангизни таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Ҳурматли Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичга!

Сизни бугунги таваллуд айёмингиз билан Андижон аҳли номидан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсиз!

Янги Ўзбекистонни бунёд этишдек улкан мақсадни амалга оширишдаги Сизнинг улкан иродангиз ва шижоатингиз буюк ўзбек халқининг бутун жаҳон олдидаги сиймосини янгитдан намоён қилди. Юртимиз дипломатия марказига айланиб, хусусан, Андижон халқаро аҳамиятга эга бўлган бир қанча тадбирларни қарши олишда давом этмоқда. Бир сўз билан айтганда, Андижонимизда тарихий ўзгаришлар даври бошланиб кетди.

Шу билан бирга, Сиз томонингиздан илгари сурилаётган ташаббуслар бутун юртимиз қаторида, Андижон аҳлини ҳаётидан рози бўлишида ҳар доим ва ҳар куни хизмат қилиб бормоқда.

Сизни бугунги таваллуд кунингиз билан яна бир карра самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, битмас куч-ғайрат тилаб қоламан!

Чуқур эҳтиром ила, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда кўришгунча! -Араш

Жаҳон эстрадаси юлдузи Араш барчани Хонобод шаҳрида ўтказиладиган “Дунё садолари” фестивалига таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16-17-август кунлари Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” фестивали бўлиб ўтади. Ундан жаҳон эстрадаси юлдузлари Араш, Мустафо Сандал, Ин Грид, Арабеск ва ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари иштирок этадилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл орасида

-Қилаётган ишларимиз Сизларга маъқул бўлаяптими? -вилоят ҳокими шифохонада ётган инсонлар фикрини ўрганди.

Президент топшириқларига асосан Андижонда тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга кўтариш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун Асака туманидаги янгиланган марказий шифохона фаолиятини яқиндан ўрганган Шуҳратбек Абдураҳмонов деярли ҳар бир бўлимда инсонлар фикрини бевосита ўрганиб борди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov