Бугун Сурхондарёдаги мактабларнинг барчасида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирларда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилишувчи органлар, ташкилот, идора ва бошқармалар бошлиқлари иштирок этиб, ўқувчиларни мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда "Билимлар куни" билан табриклади.
Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 13-сонли мактабда ўтказилган тадбирда иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини "Билимлар куни" – янги ўқув йилининг бошланиши билан, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги билан муборакбод этди.
Мактаб остонасига илк қадам қўйган 204 нафар 1-синф ўқувчиларига "Президент совғаси"ни тантанали топширди. Мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси берилди.
Маълумот учун, 2025-2026-ўқув йилида жами ўқувчилар сони 570 357 нафар бўлиб, уларнинг 61 082 нафари 1-синфга қабул қилинган.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤4👍3👏1
Сурхондарё вилоятида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларида иштирок этиш учун жами 21 512 нафар спортчи рўйхатдан ўтди. Минтақавий босқичда ғолиб чиққан иқтидорли спортчилар ўртасидаги иккинчи босқич — "Ҳудуд мусобақаси" спортнинг 10 тури бўйича ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Бугун Термиз шаҳридаги "Кураш" спорт мажмуасида вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 407 нафар спортчини табриклади ҳамда уларга республика босқичида омад тилади.
Маълумот учун, республика финал босқичида ғолиб бўлган спортчилар моддий рағбатлантирилади ва турли имтиёзларга эга бўлади. Хусусан:
1- ва 2-ўрин соҳиблари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига, 3-ўрин соҳиблари эса ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига имтиёзли тартибда қабул қилинади.

👍5❤2🔥2