Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги арафасида турли соҳаларда самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир қатор ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида 12 нафар сурхондарёлик юртдошимиз ҳам бор. Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида орден ва медалларни уларга тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барча қатнашчиларни мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этди ҳамда давлатимизнинг юксак мукофотларини эгаларига топширди.
Маросимда сўзга чиққан мукофотланувчилар юксак эътибор ва эътироф учун давлатимизга чуқур миннатдорлик изҳор этдилар.
Шунингдек, диний-маърифий соҳада самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ фидойиларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍3❤2🔥1