Юртимизда спорт турларини ривожлантириш, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига янги спорт анжомлари топширилди. Тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, спорт соҳаси мутасаддилари, мураббийлар ҳамда ёш спортчилар иштирок этди.
Вилоят раҳбари юборилган спорт анжомлари ва жиҳозлар ёш олимпия ва паралимпиячиларнинг машғулотлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ҳамда спорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Марказга учта йирик юк машинасида етказилган спорт анжомлари асосий спорт турлари билан шуғулланиш учун замонавий ва қулай шароитлар яратиб бериши билан аҳамиятлидир.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤2👍2🔥2
Бугун Сурхондарё вилоятидаги 90 та умумтаълим мактаби замонавий ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминланди. Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабида бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, мактабларга техник жиҳозларни тантанали равишда топширди.
Вилоят раҳбари ушбу мактабдаги замонавий робототехника ва инженерия маркази билан танишди. Бу каби марказ ҳозирда вилоят миқёсида фақат икки мактабда ташкил этилмоқда.
Ҳоким мутасаддиларга ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан шундай марказларни ташкил этиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва амалий таклифлар тайёрлаш вазифасини юклатди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги 15-сонли мактабда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Мутасаддиларга барча ишлар белгиланган муддатда тўлиқ якунланиб, мактабни янги ўқув йилини муносиб даражада бошлашга тайёр ҳолатга келтириш топшириғи берилди.

👍3❤2🔥2