Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bosh vazirga qo‘ng‘iroq qilish imkoniyati va Turdimovning ustozligi: Surxondaryo hokimi bilan eksklyuziv suhbat
Poytaxtning sobiq prokurori Surxondaryo viloyatiga rahbar etib tayinlangandan keyin ilk marotaba ommaviy axborot vositalariga intervyu berdi.
Batafsil — https://daryo.uz/t7nhhY28
👉 Obuna bo‘ling - @daryo

👍9❤2🥰2👏1
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида оғир тоифага кирувчи маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган манзилли ишлар изчил давом этмоқда.
Жумладан, Жарқўрғон туманида жойлашган "Какайди" ва "Нефтчилар" маҳаллаларида ҳам белгиланган топшириқлар асосида йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини барқарорлаштириш, ичимлик ва оқова суви тармоқларини яхшилаш, шунингдек, аҳоли дам олиши учун қулай жойлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур маҳаллаларга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, шунингдек, нуронийлар ва фаоллари билан мулоқот қилди.
Учрашувда аҳоли муаммоларига ечим бўладиган лойиҳаларни амалга ошириш, сайлгоҳлар барпо этиш, йўлларни таъмирлаш ва коммунал хизматлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤3👍3🔥1🙏1
Бугун вилоят ҳокими Термиз шаҳрида иқлим мўътадиллигини ошириш, сувбўйи ҳудудларни ободонлаштириш ва "Зарбдор" тажрибаси асосида драйвер лойиҳаларни жорий этиш, шунингдек, "Болажон" боғини сув билан таъминлаш мақсадида ҳудуддан оқиб ўтувчи канални реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Реконструкция жараёнини сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларни самарали жойлаштириш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
Шундан сўнг, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоят бўлими учун қурилаётган янги бинода олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди. Шу ерда Татаристон Республикасининг "Алабуга" махсус эркин иқтисодий зонаси ва Германияга ишлашга кетиш истагида бўлган фуқароларни хавфсиз, тартибли ва қонуний ишга юбориш механизмлари тақдимот қилинди.
Хорижда ишлашни хоҳловчи ишсиз фуқароларни талаб этилаётган касбларга ўқитиш ва уларни малакали мутахассислар сифатида ишга юбориш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

❤3👍3🔥1🥰1
Вилоят ҳокимининг жорий йил 17 август куни Бойсун туманидаги ўрганишларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан етарли иш олиб борилмаётгани, шу жумладан, қарийб тўрт ойдан буён имтиёзли кредитлар ажратилмаганлиги танқид қилиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилган эди.
Бугун Термиз шаҳридаги "Моваро" турар жой мажмуаси офисида ўтказилган тадбирда мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Бойсун тумани ҳокими ва туманга бириктирилган лойиҳа менежерининг ҳисоботлари эшитилди. Шунингдек, аҳоли бандлигига оид қатор лойиҳалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди.
Тадбир доирасида 10 нафар ишсиз фуқарога имтиёзли кредитлар асосида "Лабо" автомобили топширилди.
Бойсун туманида аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиларига 12,4 млрд сўмлик кредит линиялари очилди. Бошқа ҳудудларда ҳам маблағларни босқичма-босқич йўналтириш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Термиз шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан танлаб олинган "драйвер" лойиҳаларининг ижроси ҳақида ахборот берилди.
Вилоят раҳбари тадбирдан сўнг, "Моваро" турар жой мажмуаси ҳудудида ташкил этилган 24/7 туризм кўчасидаги савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари фаолияти билан танишди.

❤3👍3🔥1