Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида "Янгиобод" оилавий шифокорлик пункти ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддилар томонидан барча тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Патронаж ҳамширалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уй шароитидаги беморлар, ёлғиз ва ёрдамга муҳтож қарияларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, "Электрон поликлиника" тизимидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
"Кунчиқиш" маҳалласидаги 6-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва ўқитувчиларнинг малака таркиби билан танишилди. Янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш ҳамда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳасини сифатли ўтказиш вазифалари белгилаб берилди.
Туман ҳокимлигида ёшлар масалалари муҳокама қилинди. Унда оғир тоифадаги ёшлар билан иш олиб бораётган мутасаддилар, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

🔥3🥰2🙏2
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан Термиз туманидаги инвестицион лойиҳалар ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси ўрганилди.
Жумладан, "Айритом" маҳалласида "Амир Абдуллоҳ" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мих, тиканли сим ва симтўрлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимоти, "Солиобод" маҳалласида "Термиз меҳнатобод" МЧЖга қарашли иссиқхона мажмуасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёни, ва "Термиз Агро Сит" МЧЖга ажратилган 35 гектарлик ер майдонида сабзавотчиликни ташкил этиш бўйича ишлар ҳолати кўриб чиқилди.
Ҳар бир лойиҳани такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ажратилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир ҳудуд сифатида белгиланган "Учқизил" маҳаласида инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

❤2🔥2🥰2