Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти жараёнида Сурхондарё вилояти студиясидан давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар иштирок этди.
Вилоятимиз тадбиркорлари мулоқотда Президент томонидан илгари сурилган янги ташаббуслар, шунингдек кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун яратилган имтиёз ва имкониятларни мамнуният билан қарши олдилар.
Давлат раҳбари сурхондарёлик тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Тадбиркорлар эса яратилган шарт-шароит ва имкониятлар учун ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤2🔥2🥰2
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида "Янгиобод" оилавий шифокорлик пункти ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида яратилган шароитлар билан танишди. Мутасаддилар томонидан барча тиббиёт муассасаларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Патронаж ҳамширалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, уй шароитидаги беморлар, ёлғиз ва ёрдамга муҳтож қарияларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, "Электрон поликлиника" тизимидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
"Кунчиқиш" маҳалласидаги 6-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва ўқитувчиларнинг малака таркиби билан танишилди. Янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш ҳамда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳасини сифатли ўтказиш вазифалари белгилаб берилди.
Туман ҳокимлигида ёшлар масалалари муҳокама қилинди. Унда оғир тоифадаги ёшлар билан иш олиб бораётган мутасаддилар, шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

🔥3🥰2🙏2