Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
487 subscribers
1.71K photos
49 videos
282 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Божхона бошқармалари мутасаддилари томонидан Денов ва Сариосиё туманларидаги қатор корхоналар фаолияти, шунингдек, янги лойиҳалар ҳолати ўрганилди.

Жумладан, Денов туманида "Gurme Cikolata" МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари, "Аслиддин-Абдухолиқ-2005" хусусий корхонасининг мебель, "Humo New Energy" МЧЖнинг енгил юк автомобиллари, "Qurbonali Textil" оилавий корхонасининг автомобиль ғилофлари, "Денов Ravнақ Камоли" хусусий корхонасининг пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, Сариосиё туманида "Базальт Маданият" МЧЖ қўшма корхонасининг замонавий уй-жойлар ва эко бозор қурилиши, "Xuanze" МЧЖ қўшма корхонасининг компютерлаштирилган тизимда пишган ғишт ва "Surxon Sifat Textil" корхонасининг ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди.

Тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍1🥰1
Ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давом этмоқда. Делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этмоқда.

Делегация Тянсзин шаҳрида Хитойнинг қатор компания ва инвестиция ташкилотлари билан учрашувлар ўтказиб, турли йўналишлар бўйича келишувларга эришди.

Айни вақтда делегация ташрифи Шанхай шаҳрида давом этмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов делегация аъзолари билан биргаликда "Suzhou Industrial Park (SIP)" — Хитой–Сингапур саноат зонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф чоғида саноат зонасида робототехника, тиббий асбоб-ускуналар, замонавий технологик ишланмаларни ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва тижоратлаштириш жараёнлари кўздан кечирилди.

Учрашув давомида келгусида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйиш, маҳсулотлар етказиб бериш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди ҳамда дастлабки келишувларга эришилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👏1