Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
487 subscribers
2.02K photos
52 videos
321 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида заргарлар ва тадбиркорлар билан навбатдаги амалий учрашувини ўтказди. Тадбирда божхона, солиқ, банк, инвестиция соҳалари ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этиб, соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, хомашё билан таъминлаш, экспорт имкониятлари, имтиёзли кредитлар ҳамда бошқа амалий масалалар юзасидан маълумот беришди.

Учрашувда вилоят ҳокими томонидан тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хомашё таъминотини йўлга қўйиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундай учрашувлар заргарлик соҳасини жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏21🥰1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтининг Термиз туманида жойлашган Сурхондарё илмий тажриба станцияси фаолияти билан танишди. Марказ директори Музаффар Арамов томонидан станцияда олиб борилаётган ишлар — уруғчилик, селекция ва янги илмий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, Ангор туманида "Равно grow" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган интенсив боғда хориждан келтирилган ҳосилдор мевали кўчатлар парваришланиши ва уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш жараёнлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, боғ ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва замонавий логистика маркази ташкил этиш, мева-сабзавот уруғларини илғор технологиялар асосида етиштириш каби қатор лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ангор туманида қурилаётган ва туну-кун фаолият кўрсатадиган "Ёшлар ва туризм" кўчасида бунёдкорлик ишлари ҳам ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍41👏1🙏1