Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
483 subscribers
1.86K photos
50 videos
301 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри "Сурхон соҳили" маҳалласида "Сурхон саноат қурилиш" компанияси томонидан ташкил этилаётган "Темирчилик кластери" лойиҳасининг бориши, шунингдек, ҳудуддаги бозорни реконструкция қилиш орқали уни қурилиш материаллари савдосига ихтисослаштирилган замонавий савдо мажмуасига айлантириш ишлари билан танишди.

Шунингдек, "Авлоний" маҳалласида жойлашган 19-сонли боғчанинг 280 ўринли биносида амалга оширилаётган реконструкция ва қўшимча бино қурилиши ҳолати ўрганилди. Ушбу лойиҳа давлат дастури ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Шунингдек, жиҳозлаш ишларига Япония томонидан 24,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ажратилган.

Ўрганишлар давомида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун қурилган 1 500 ўринли янги ўқув биносини жиҳозлаш ишлари, шунингдек, "Каттабоғ" маҳалласида барпо этилаётган турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1👏1
Сурхондарё вилоятида аҳоли билан бевосита ишлайдиган тизимда самарадорликни ошириш мақсадида маҳаллаларда "еттилик" фаолияти ўрганилмоқда. Ушбу йўналишда, "еттилик" аъзоларининг мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш, ҳудуддаги муаммоларни манзилли ҳал этишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳар кунлик иш режаси доирасида ҳудудларда маҳалла "еттилиги" билан учрашувлар ўтказмоқда. Навбатдаги учрашув Термиз туманидаги оғир тоифадаги маҳаллалардан бири — "Учқизил" маҳалласида бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ташкил этилган учрашувда тегишли вилоят бошқармалари, туман раҳбарлари ҳамда барча маҳалла "еттилиги" аъзолари иштирок этди.

Тадбирда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш шароитларини ошириш, муаммоларни аниқ ва манзилли ҳал этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🥰2👏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш, саноат ва коммунал соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда лойиҳалар ижроси билан танишиш ишларини Термиз туманида давом эттирди.

Хусусан, "Termez National Carpets" МЧЖнинг гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида мавжуд муаммолар, фаолиятини соғломлаштириш бўйича режалар ҳамда тадбиркорнинг бошқа ташаббуслари тақдимоти, шунингдек, шу ерда электр энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти, йўл ва бошқа коммунал йўналишлар бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва қурилиш лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлаш вазифалари юзасидан тақдимот кўриб чиқилди.

"Янги Ўзбекистон" массивига туташ ҳудудида Ёшлар саноат зонаси лойиҳаси қурилишини бошлаш топшириғи берилди. Лойиҳа доирасида массивда истиқомат қилувчи ишсиз фуқаролар ҳамда олийгоҳларда таҳсил олаётган талабаларнинг бандлиги таъминланади.

Туманнинг "Жўйжангал" маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида автошоҳбекат лойиҳаси қурилиши ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰21👏1