Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
436 subscribers
2.74K photos
74 videos
432 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида пахта йиғим-терими ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ҳосилни қисқа муддатда, ёғинли кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш сифатни таъминлаш билан бирга фермер хўжаликлари ва оилавий пудратларнинг юқори даромад олишига хизмат қилади.

Шу мақсадда жорий йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиштириб олиш мақсадида вилоятга 60 та замонавий терим машиналари олиб келинди. Айни кунларда ушбу техника ёрдамида ҳосил йиғим-терими ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташрифи чоғида "Глобал Техтил" МЧЖнинг пахта далаларида терим машиналарининг иш жараёнлари ва йиғилаётган ҳосил ҳолати билан танишди.

Ташриф давомида терим жараёнларини сифатли ташкил этиш, терим машиналаридан айниқса теримчиларни жалб қилиш имконияти чекланган ҳудудларда самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🔥1🥰1
Қизириқ туманидаги "Такия" маҳалласида дастурга асосан янги трансформатор пункти, 83 дона темир бетон устунлар ўрнатилиб 2,4 км тармоқ тортилди, 4 км ички хўжалик йўллари асфалтланди, яна 2,5 км йўлни йил якунига қадар асфалтланади.

Шунингдек, 3 километрдан ортиқ янги ичимлик суви тармоғи тортилиши натижасида 680 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланди ҳамда 4 та жойда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 160 та хонадонда яшовчи 640 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Маҳалланинг асосий кўчаси "Намунали" кўчага айлантирилиб, аҳоли учун воиш усулида узум етиштириш учун шароитлар яратилди. Кам таъминланган оилалар ижтимоий кўллаб-қувватланиб, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташрифи давомида ушбу маҳаллада амалга оширилган ишлар ижросини ўрганди, маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан суҳбатлашди. Шунингдек, маҳаллада аҳолининг тадбиркорлик лойиҳалари билан ҳам танишилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2
Сурхондарё вилоятида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.

Шу доирада Қизириқ туманининг "Работак" маҳалласида ички йўлларни асфалтлаш ишлари бажарилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманга ташрифи давомида мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар ижроси билан танишди.

Йўлларни асфалтлаш жараёнлари кўздан кечирилиб, мутасаддиларга коммунал хизматлар таъминотини яхшилаш ва тармоқларни янгилаш топшириқлари берилди.

Шунингдек, хонадонларда тикувчилик, ёғочсозлик, ҳунармандчилик ва қандолатчилик лойиҳалари фаолияти билан танишилди. Ташриф якунида кам таъминланган оилаларга ўзини ўзи банд қилиши учун ссуда асосида асбоб-ускуналар ҳамда электромотороллерлар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍31🥰1
Жорий йил 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистоннинг шарқий ҳудудларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, халқимизга хос бағрикенглик ва ҳамдардлик рамзи сифатида Кунар ва Нангарҳор вилоятлари аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

Ҳайратон шаҳридаги "Астрас" компанияси ҳудудида инсонпарварлик ёрдами топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ҳамда икки томон расмийлари иштирок этди.

Юборилган ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош, қадоқланган ичимлик суви, 5 мингта ёпинғич ҳамда 10 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатилаётган бундай инсонпарварлик ёрдами учун чуқур миннатдорлик изҳор этдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
4🙏2🥰1