Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
450 subscribers
2.52K photos
68 videos
397 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Термиз шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида "Ботаника боғи"га туташ ҳудудда икки қаватли меҳмонхона ҳамда коттеж типидаги турар жойлар қурилиши бошланган эди.

Бугун мазкур лойиҳанинг ижроси ўрганилиб, қурилиш нормаларига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганишда тасдиқланган лойиҳадан чекинганлик ва айрим талабларнинг бузилгани аниқланди.

Шу муносабат билан қурилиш ишларини тасдиқланган ҳужжатлар асосида олиб бориш, меъёрлардан чиқилган қисмларни қайта тиклаш ва шаҳарсозлик қоидаларига қатъий амал қилиш вазифалари белгиланди. Мутасаддилар ва назорат органларига барча бунёдкорлик ишларида лойиҳа талабларига қатъий риоя этилишини доимий назорат қилиш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰2👏1
Сариосиё туманида 615 гектар майдонни қамраб олувчи "Сангардак" туризм маркази барпо этилмоқда. Бугун Термиз шаҳридаги "Этно шаҳарча" туризм комплексида мазкур марказнинг мастер-режаси ҳамда лойиҳалар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтган муҳокамада "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев, тадбиркорлар ҳамда масъуллар иштирок этди.

Йиғилишда тасдиқланган лойиҳаларни жадаллаштириш, инфратузилмани сифатли қуриш ва топшириқларни ўз вақтида бажариш вазифалари белгиланди. Бир ҳафтадан сўнг ишлар амалга оширилаётган ҳудудларда ижрони ўрганиш белгиланди.

Шунингдек, Бадиий академия томонидан Термиз шаҳри ва туманлар учун ишлаб чиқилган стеллалар – ҳудуд чегараларида ўрнатиладиган рамзий иншоотлар тақдимот қилинди. Ҳар бир ҳудуднинг маданий ва тарихий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

05.09.2025 йил:
Меҳмонхона лойиҳаси қурилишида норма талаблари ўрганилди;

Туризм лойиҳалари қурилиши ва ҳудудлар стеллалари тақдимоти билан танишилди;

Олтита туманда пахта йиғим-терим жараёни ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰1🙏1
Сурхондарёда навбатдаги йирик лойиҳа – умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг "Оби ҳаёт парк" мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа "Сурхон" дарёсининг Термиз туманидан ўтувчи қисмида, 20 гектар майдонда амалга оширилади.

Ташаббус доирасида 42 та турар ва нотурар объектлар, жумладан, кўп қаватли уй-жойлар, 250 ўринли иккита меҳмонхона, ресторан ва кафе, фитнес клублар, кўнгилочар масканлар ҳамда 24 соат фаолият юритувчи туризм кўчалари барпо этилади.

Дарёнинг табиий оқимини сақлаган ҳолда барча хавфсизлик талаблари таъминланади, қирғоқлар мустаҳкамланади ва кўприклар ҳамда турли бизнес ва кўнгилочар объектлар қурилади.

Лойиҳа нафақат ҳудуд инфратузилмаси ва шаҳарсозлик кўринишини яхшилайди, балки кўплаб иш ўринлари яратиб, аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшади.

Тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, фаоллар, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰2