Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
454 subscribers
2.49K photos
67 videos
392 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Ангор тумани вилоят марказига яқин ва бошқа ҳудудларни ўзаро боғловчи қулай нуқтада жойлашган бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

Шу мақсадда, "Angor Index" МЧЖ томонидан 174 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига замонавий савдо мажмуаси барпо этилди. Ушбу мажмуа 704 та савдо дўкони, омборхона, қурилиш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш майдонлари, 850 ўринли автотураргоҳни ўз ичига олади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур йирик улгуржи савдо мажмуасида бўлиб, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, мажмуани тўлиқ қувватда ишга тушириш, тадбиркорларни кенг жалб қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммо, таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилиб, савдо комплексини тўлиқ қувватда ишга тушириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰1
Шеробод туманида "Уз Сеган Сурхон" МЧЖ томонидан иқлим шароитларидан келиб чиқиб, фойдаланилмаётган ва суғорилиши мураккаб бўлган 164 гектар майдон ўзлаштирилиб, замонавий томчилатиб суғориш технологиялари асосида боғдорчиликка ихтисослаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳада суғориш тизимини ташкил этиш мақсадида 2 та насос агрегати ўрнатилиб, 1,1 километрлик қувурлар ётқизилди. Боғда анор, ўрик, гилос каби мевали дарахтлар билан бирга сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилаяпти. Шунингдек, қатор оралиқларида картошка, пиёз ва дуккакли дон экинлари ҳам парваришланмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифи доирасида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиш ҳолати билан танишди. Шу ернинг ўзида мутасаддилар томонидан тумандаги 5 минг гектардан зиёд, вилоят бўйича эса 27,4 минг гектар майдонда жойлашган боғларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, саноатлашган ва ихтисослаштирилган боғлар ташкил этиш ишлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥2🥰1
Бугун Шеробод туманида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолияти, тайёр маҳсулотларни йиғиш ва экспортга йўналтириш, боғдорчиликни ривожлантириш, сув танқис ҳудудларда қудуқ қазиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда боғ меваларини йиғиш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган марказлар ташкил этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Соҳадаги яратилаётган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёз ва енгилликлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, "Расулов Тожи" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган агрологистика маркази қурилишига тамал тоши қўйилди ҳамда логистика ва қадоқлаш лойиҳалари тақдимоти ҳам иштирокчиларга намойиш этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти

04.09.2025 йил

Ангор туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди;

Шеробод туманида 164 гектарлик саноатлашган боғ фаолияти билан танишилди;

Қишлоқ хўжалигида янги ёндашувлар ва самарадорликка эришиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Капа юрт" – инвестиция, иш ўрни, экспорт ва табиий шифо имкониятларини жамлаган лойиҳа

Шеробод туманидаги "Хўжаикон" туз ғори ва унинг атрофида 2025-2035 йилларда 3 босқичда умумий қиймати 12 миллион евролик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

📹 Батафсил видеоликда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰3👍2🔥1
Термиз шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида "Ботаника боғи"га туташ ҳудудда икки қаватли меҳмонхона ҳамда коттеж типидаги турар жойлар қурилиши бошланган эди.

Бугун мазкур лойиҳанинг ижроси ўрганилиб, қурилиш нормаларига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганишда тасдиқланган лойиҳадан чекинганлик ва айрим талабларнинг бузилгани аниқланди.

Шу муносабат билан қурилиш ишларини тасдиқланган ҳужжатлар асосида олиб бориш, меъёрлардан чиқилган қисмларни қайта тиклаш ва шаҳарсозлик қоидаларига қатъий амал қилиш вазифалари белгиланди. Мутасаддилар ва назорат органларига барча бунёдкорлик ишларида лойиҳа талабларига қатъий риоя этилишини доимий назорат қилиш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰2👏1