Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
459 subscribers
2.48K photos
67 videos
391 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Термиз шаҳрида ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар ижросини ўрганиш доирасида "Боғишамол" маҳалласида истиқомат қилувчи, футбол ва велоспорт ишқибози Нарзулло Жураевнинг хонадонида ташкил этилган спорт кўргазмаси билан танишди. Фахрий спортчи билан суҳбат ўтказилди.

Мутасаддиларга профилактик ҳисобда турган ёшлар билан иш олиб боришда Нарзулло Жураев каби спорт фахрийларининг тажрибасидан фойдаланиш, уларга ёшларни бириктириш тавсиялари берилди.

Шундан сўнг, "CHUDO-LOGOPED" МЧЖ томонидан ташкил этилган, 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар учун мўлжалланган кундузги парвариш хизмати фаолияти билан танишилди. Масканда болаларни соғломлаштириш, хусусан, нутқ нуқсонларини бартараф этиш, шунингдек, уларнинг ақлий ривожланишига кўмаклашиш хизматлари кўрсатилмоқда.

Бундай хизматлар сонини кўпайтириш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥1
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури доирасида Сурхондарё вилоятида соҳа инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Хусусан, Термиз туманидаги 2 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокорлик пункти, 2 та поликлиника филиали ҳамда марказий шифохоналарда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида реконструкция, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва бошқа зарур ишлар амалга оширилди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида ушбу дастур доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Хусусан, 71-сонли оилавий поликлиника ҳамда "Ат-Термизий" оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

Соҳа мутасаддилари ва туман раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🔥1
Расмий муносабат: Хотин-қизлар фаоли аниқлаган ҳолат бўйича жабр­лан­увчи аёл ва унинг фарзанди ҳуқуқий ва тиббий муҳофазага олинган

Ижтимоий тармоқларда Узун туманида аёл киши тазйиққа учраб, оғилхонада мажбуран сақлангани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

2025 йил 26 август куни "Обизаранг" маҳалласи хотин-қизлар фаоли мазкур ҳолатни аниқлаб, дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилган. Хабар асосида маҳалла профилактика инспектори воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгалари қаршилигига қарамасдан ёрдамчи хўжалик биноси эшигини бузиб кирган ва у ерда хонадон эгаси 1981 й.т. фуқаро Ш.А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 й.т. Х.Г. ҳамда унинг 5 ойлик ўғил фарзанди оғир шароитда мажбурлаб сақланаётганини аниқлаган.

Текширув жараёнида Ш.А. ва унинг яқин қариндошлари Х.Г.нинг руҳий ҳолатидаги муаммоларидан (тилида нуқсон борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишда қийналиши) фойдаланиб, бир неча ой давомида уни мунтазам тазйиқ остида ушлаб келгани маълум бўлди.

Жабрланувчи Х.Г. шу куниёқ Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига жойлаштирилиб, тиббий ва ҳуқуқий муҳофазага олинди. Айни пайтда уларга зарур тиббий муолажалар билан бирга психологик кўмак ҳам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126¹-моддаси 7-қисми "а" ва "э" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошига нисбатан суд ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашга қарор қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда ва жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ қатъий назоратига олинган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда жабрланувчига ёрдам кўрсатилгандан кейинги ҳолатлари акс этган фото ва видеолар нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш, жабрланувчиларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш масалалари вилоят ҳокими ҳамда тегишли давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг доимий назоратида. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰32😢1
Ангор тумани вилоят марказига яқин ва бошқа ҳудудларни ўзаро боғловчи қулай нуқтада жойлашган бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

Шу мақсадда, "Angor Index" МЧЖ томонидан 174 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига замонавий савдо мажмуаси барпо этилди. Ушбу мажмуа 704 та савдо дўкони, омборхона, қурилиш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш майдонлари, 850 ўринли автотураргоҳни ўз ичига олади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур йирик улгуржи савдо мажмуасида бўлиб, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, мажмуани тўлиқ қувватда ишга тушириш, тадбиркорларни кенг жалб қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммо, таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилиб, савдо комплексини тўлиқ қувватда ишга тушириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰1