Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
469 subscribers
2.42K photos
66 videos
382 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Кеча хабар қилинганидек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманидаги "Жанубий Сурхон" сув омбори ҳудудида барпо этиладиган замонавий экотуризм мажмуаси лойиҳаси тақдимоти билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаш юзасидан топшириқ берган эди.

Бугун қарийб 16 гектар майдонда табиий экологик муҳитни сақлаган ҳолда барпо этиладиган мазкур экотуризм комплекси қурилишига старт берилди.

Қиймати 140 миллиард сўмни ташкил этувчи лойиҳа доирасида, яшил майдонлар, экологик талабларга жавоб берадиган йўл ва инфратузилмалар, сув тозалаш тизимлари, замонавий коттеж уйлари ва бассейнлар, автотураргоҳ ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, сув усти айвонлари, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари ҳамда пиёдалар йўлаклари барпо этилиши кўзда тутилган.

Мажмуанинг ишга туширилиши табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳамда маҳаллий аҳоли учун даромадли иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2
Шўрчи туманида жорий йил 4 август куни содир бўлган "Асл диёр" савдо комплексидаги ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва объектни қайта реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов ҳудудда амалга оширилаётган тозалаш ва қурилиш ишларини кўздан кечирди. Белгиланган топшириқлар асосида қайта қуриш ва мослаштириш жараёнида савдо комплекси ҳамда ҳудуддаги бозорни ёнғин хавфсизлиги ва техник меъёрлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари савдо комплексида фаолият юритган тадбиркорлар билан учрашиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига қадар уларни вақтинчалик бошқа жойга кўчириш, фаолиятини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш, эҳтиёжи борларга эса кредитлар ажратиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1
Таъзия

Ўзбекистон халқ бахшиси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, ўзбек бахшичилик санъатини дунёга танитган атоқли санъаткор Шоберди бахши Болтаев 81 ёшида оламдан ўтди.

Шоберди бахши Болтаев ибратли умр кечирди. У бахшичилик санъатини ривожлантириш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда фидокорона хизмат қилиб, жонкуярлиги, самимийлиги ва инсоний фазилатлари билан юртдошларимиз қалбида мангу яшайди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги марҳум Шоберди бахши Болтаевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
😢5🙏2🕊1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига ташриф буюриб, мазкур ишлар ижросини ўрганди.

Хусусан, "Сўфи Оллаёр" маҳалласида барпо этилаётган 9 қаватли 180 хонадонли турар-жойлар мажмуасида олиб борилаётган пардоз ишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, туман марказидаги турар-жойлар, инфратузилма объектлари ва янги лойиҳалар тақдимотлари муҳокама қилинди.

Қурилиш жараёнларини жадаллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва тақдим этилган янги лойиҳалар бўйича тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, оқова сувларни тозалаш иншооти ва тармоқларни реконструкция қилиш ишлари ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳада мавжуд муаммоларни тегишли вазирликлар кўмагида бартараф этиш ва қурилишни сифатли давом эттириш чоралари белгиланди.

Якунда Денов тумани ҳокимлигида мутасаддилар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, давлат дастурлари ва лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥1