Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
475 subscribers
2.34K photos
62 videos
367 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Моваро" турар жойлар комплекси сотув офисида ўтказилган тақдимотдан сўнг, Франциянинг "Group Huit" компанияси делегацияси билан ишчи учрашув ўтказди.

Учрашувда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятининг умумий стратегик режаси ҳамда Жарқўрғон ва Денов туманларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

"Group Huit" компанияси мутахассислари лойиҳанинг мазмуни ва режалаштириш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, кейинги босқичлардаги ҳаракат режаларини келишиб олдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥32🥰2
Президентимизнинг селектор йиғилишларида берилган топшириқларга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Термиз туманидаги Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги самарали фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар билан танишди. Масъуллар томонидан объектдан мақсадли фойдаланиш бўйича тайёрланган таклифлар муҳокама қилинди.

Объект жойлашган майдон ва у ердаги кўп йиллик дарахт ҳамда буталарни сақлаш, шунингдек бўш бинога ҳудудга мос ва истиқболли лойиҳа жойлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰2👏1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймурадовни қабул қилди.

Учрашувда академиянинг Термиз филиалида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, замонавий шароит яратиш мақсадида қурилган янги ўқув бинолари ва уларнинг жиҳозланиши, шунингдек, вилоятда касалликлар профилактикасида илмий ёндашувларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Ректор вилоятда тиббиёт таълимига қаратилган эътибор ҳамда филиалда яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида ҳоким тиббиёт соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш ва вилоят эҳтиёжларини қондиришда академия ҳамда унинг филиали муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍43🥰2
Сурхондарё вилоятида кластер ва фермер хўжаликлари етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми арафасида турибди. Шу муносабат билан бугун Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида эҳсон тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва ходимлари, диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Учрашувда пахта ҳосилини сифатли ва қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиш зарурлиги таъкидланди. Техникалар шайлигини яна бир бор кўздан кечириш, терим отрядлари учун зарур шароитларни даланинг ўзида яратиш, зарур ресурслар захирасини шакллантириш вазифалари белгилаб олинди.

Тадбир якунида қуръон тиловат қилинди ҳамда юрт тинчлиги, ҳосилнинг баракали ва мавсумнинг хайрли бўлиши учун дуо қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍3🔥2
Қумқўрғон туманида жойлашган "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида табиий муҳитни асраб-авайлаш, янги яшил майдонлар ташкил этиш, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимини жорий қилиш назарда тутилган.

Вилоят ҳокими таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди. Ҳудуд кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифалари топширилди.

Шунингдек, собиқ "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли, ҳозирда тижорат банклари балансидан жой олган фойдаланилмаётган биноларда темир-бетон кластери ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бўш биноларни аниқ лойиҳа ва инвестиция талаблари билан аукционга чиқариш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰3🔥1