Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
487 subscribers
2.02K photos
52 videos
321 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Президентимизнинг куни кеча имзоланган Фармон ва фармойишига мувофиқ, бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари ва "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Улар орасида олти нафар сурхондарёлик тадбиркор ҳам бор. Бугун вилоят ҳокимлигида уларга давлат мукофоти ва кўкрак нишонларини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, тадбиркорларни қутлади ҳамда воҳа тараққиётига қўшаётган ҳиссаларини алоҳида қайд этди. Шундан сўнг "Шуҳрат" медали ва "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

Маросимда иштирок этган нуронийлар, фахрийлар ва тадбиркорлар мамлакатимизда бизнес ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган кенг имкониятларга тўхталиб, Президентимизга миннатдорлик изҳор этдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥2
Бугун куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги амалий ишлар ва аввалги топшириқлар ижроси ҳолатини ўрганди.

Жумладан, "Жўйжангал" ва "Амусоҳили" маҳаллалари орқали ўтувчи канални бетонлаштириш, атрофини ободонлаштириш ва сайлгоҳ барпо этиш ишлари, шаҳар марказий кўчаларидаги ободонлаштириш тадбирлари, "Дўстлик" маҳалласида инфратузилмани яхшилаш, Амир Темур ва Ибн Сино кўчаларидаги ирригация тармоқларини боғловчи канални реконструкция қилиш лойиҳалари кўздан кечирилди.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, "Яшил дунё" марказий деҳқон ва озиқ-овқат бозорида ташкил этилган ярмарка фаолияти, маҳсулот таъминоти ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати кўриб чиқилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, таъминот узлуксизлигини таъминлаш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🥰2