Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
488 subscribers
1.97K photos
51 videos
312 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги пахта қабул қилиш масканида Хитойдан олиб келинган замонавий FM WORLD 4MZ-4 русумли пахта териш машиналари билан танишди. Шунингдек, кластер ва фермер хўжаликлари билан мавсумий вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Туман раҳбарияти ва масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар юзасидан ахборот берилди.

Вилоят раҳбари пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш, терим олди агротехник тадбирларни сифатли бажариш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, "Нурмуҳаммад Мафтуна" фермер хўжалигида ҳосилдорлик ва тайёргарлик ишлари жойига чиқиб ўрганилди.

Ташриф давомида ҳоким Ангор туманидаги "Навшаҳар" канали реконструкцияси жараёнлари билан танишди. Ишларни жадаллаштириш ва лойиҳани белгиланган муддатда якунлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥2🥰2
Бугун вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов Ангор туманидаги "Ангор келажаги савдо комплекси" МЧЖга қарашли бозорда олиб борилаётган ишлар ҳамда берилган топшириқлар ижросини ўрганди. Айрим ишлар талаб даражасида эмаслиги, махсус техникалар ҳаракати учун қулай шароит яратилмагани ҳамда ёнғин хавфи мавжудлиги танқид қилинди.

Ўрганишлар давомида камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш, фуқаролар, хусусан, сотувчи ва харидорлар хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорларнинг мол-мулкини ёнғиндан асраш бўйича зарур чоралар кўриш вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, туманнинг оғир тоифадаги ҳудудларидан бири — "Новшаҳар" маҳалласида инфратузилма ҳолати ҳамда аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш тажрибаси ўрганилди. Масъулларга маҳаллада йўлларни таъмирлаш, коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ вазифалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2🔥2🥰2