Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
488 subscribers
1.98K photos
51 videos
313 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи темирйўл ва автомобиль йўллари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Лойиҳа ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳудуддаги тирбандликларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Мутасаддиларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини пухта ишлаб чиқиш, зарур таклиф ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шўрчи туманида жорий йил 4 август куни ёнғин содир бўлган "Асл диёр" савдо комплексида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва объектни қайта реконструкция қилиш ишлари, ёнғин хавфсизлиги ва техник меъёрларга қатъий риоя этилиши масалалари ўрганилди.

Мутасаддилар йирик бозор ва савдо масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек топшириқ асосида ўтказилаётган ўрганишлар ҳақида ахборот берди.

Савдо комплексида фаолият юритган тадбиркорлар билан учрашувда муаммоларини ҳал этиш, кўмак кўрсатиш ва зарур шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰2👏2🙏2
Вилоят ҳокими Сариосиё тумани "Янги Ўзбекистон" массивида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар, оилавий поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар қурилишини кўздан кечирди.

Масъулларга ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонлар ташкил этиш ҳамда суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

"Сариосиё Малл" савдо мажмуаси ва кўп қаватли турар жойлар комплексини барпо этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Кейинги манзилларда туман марказини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ишлари ўрганилди. Хусусан, 9-сонли мактабнинг 570 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиш жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, "Бойсунобод" маҳалласи ҳудудида ҳарбий қисм дала ўқув майдонида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди ҳамда "Ҳулкар" маҳалласида асаларичилик билан шуғулланаётган оила хонадонига ҳам ташриф буюрилди.

Ўрганиш якунида қурилиши юзасидан муҳокама ўтказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰2🙏2
Сурхондарё вилоятида "Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари" мавзусида амалий конференция ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Саттаров, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департаменти бошлиғи Иззатилла Икрамов ҳамда марказий ва ҳудудий масъуллар, шунингдек фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Конференцияда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, устувор вазифалар ҳамда амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида беш нафар ташаббускор ва фаолиятида юқори натижаларга эришган фермер хўжаликлари раҳбарлари "Илғор фермер" кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, Бандихон туманидаги "Омад" фермер хўжалиги раҳбари, "Шуҳрат" медали соҳиби Ботир Ражабовга эсдалик совғалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥3🥰21