Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
489 subscribers
1.97K photos
51 videos
312 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Хусусан, Термиз шаҳрида 800 хонадонли "Ўзбегим" турар жой мажмуаси, кўп қаватли уй-жойлар, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг 80 ўринли қўшимча биноси, шунингдек, 2,6 гектар майдонда "Темирчилик кластери" ва қурилиш материаллари саноат зонасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, "Тинчлик" маҳалласида замонавий услубда ёпилган коллектор устида лойиҳалар қурилиши жараёнлари ўрганилди.

Термиз туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар, саноат зонаси, боғ, ижтимоий ва кўнгилочар масканлар қурилиши билан ҳам танишилди.

Барча лойиҳаларда қурилиш сифатини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини туширган ҳолда аҳоли учун ҳамёнбоп қилиш ва объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш вазифалар бериланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥2🥰21👍1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи темирйўл ва автомобиль йўллари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Лойиҳа ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳудуддаги тирбандликларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Мутасаддиларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини пухта ишлаб чиқиш, зарур таклиф ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шўрчи туманида жорий йил 4 август куни ёнғин содир бўлган "Асл диёр" савдо комплексида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва объектни қайта реконструкция қилиш ишлари, ёнғин хавфсизлиги ва техник меъёрларга қатъий риоя этилиши масалалари ўрганилди.

Мутасаддилар йирик бозор ва савдо масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек топшириқ асосида ўтказилаётган ўрганишлар ҳақида ахборот берди.

Савдо комплексида фаолият юритган тадбиркорлар билан учрашувда муаммоларини ҳал этиш, кўмак кўрсатиш ва зарур шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰2👏2🙏2
Вилоят ҳокими Сариосиё тумани "Янги Ўзбекистон" массивида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар, оилавий поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар қурилишини кўздан кечирди.

Масъулларга ҳудудни ободонлаштириш, яшил майдонлар ташкил этиш ҳамда суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

"Сариосиё Малл" савдо мажмуаси ва кўп қаватли турар жойлар комплексини барпо этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Кейинги манзилларда туман марказини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ишлари ўрганилди. Хусусан, 9-сонли мактабнинг 570 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиш жараёнлари билан танишилди.

Шунингдек, "Бойсунобод" маҳалласи ҳудудида ҳарбий қисм дала ўқув майдонида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди ҳамда "Ҳулкар" маҳалласида асаларичилик билан шуғулланаётган оила хонадонига ҳам ташриф буюрилди.

Ўрганиш якунида қурилиши юзасидан муҳокама ўтказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰2🙏2