Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
488 subscribers
1.94K photos
51 videos
309 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сўнгги йилларда Сурхондарё вилоятининг эко ва тиббиёт туризми йўналишида катта салоҳиятга эга ҳудудларидан бири — Шеробод туманида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси доирасида "Туризм маркази" барпо этиш, "Чорбоғ" қишлоғини замонавий "Туризм қишлоғи"га айлантириш, "Тароқли" маҳалласида туну-кун фаолият юритувчи туризм кўчасини ташкил этиш каби ташаббуслар режалаштирилган.

Бугун "Исо ат-Термизий" мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга ушбу лойиҳалар тақдимот қилинди. Ташаббускорлар ҳамда ҳудуд ва соҳа мутасаддилари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот беришди.

Лойиҳаларни такомиллаштириш, техник-иқтисодий асосларини мукаммал ишлаб чиқиш ва истиқболини ошириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Тақдимотдан сўнг, вилоят раҳбари мажмуани зиёрат қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2
Бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди!

Президентимиз Фармонига кўра, Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёлик тадбиркоримиз ҳам бор:

🏅"Шуҳрат" медали билан
Ражабов Ботир Жўраевич - Бандихон туманидаги "Омад" фермер хўжалиги бошлиғи

👏 Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган воҳадошимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰2👏1
Бир гуруҳ тадбиркорлар "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан бир гуруҳ юртдошларимиз "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида қуйидаги сурхондарёликлар ҳам бор:

🏅Абдукеримов Зафаржон Бахтиер ўғли - Термиз туманидаги "Termiz International Trade Centre" масъулияти чекланган жамияти директорининг ўринбосари

🏅Аноров Шерзод Холмурзаевич - Термиз шаҳридаги "Me'mor Inter Stroy" масъулияти чекланган жамияти раҳбари

🏅Джураев Баходир Исмаилович - Қумқўрғон туманидаги "Жозиба мебель" хусусий корхонаси раҳбари

🏅Очилов Муроджон Махамадиевич - Термиз туманидаги "Gold Dried Fruits Export" масъулияти чекланган жамияти раҳбари

🏅Холмуминов Ахроржон Илхомович - Денов туманидаги "Inter Prof City Stroy" масъулияти чекланган жамияти директори

👏 Кўкрак нишонлари билан тақдирланган воҳадошларимизни самимий қутлаймиз!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰2🔥1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз туманида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Хусусан, Термиз шаҳрида 800 хонадонли "Ўзбегим" турар жой мажмуаси, кўп қаватли уй-жойлар, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг 80 ўринли қўшимча биноси, шунингдек, 2,6 гектар майдонда "Темирчилик кластери" ва қурилиш материаллари саноат зонасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, "Тинчлик" маҳалласида замонавий услубда ёпилган коллектор устида лойиҳалар қурилиши жараёнлари ўрганилди.

Термиз туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар, саноат зонаси, боғ, ижтимоий ва кўнгилочар масканлар қурилиши билан ҳам танишилди.

Барча лойиҳаларда қурилиш сифатини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини туширган ҳолда аҳоли учун ҳамёнбоп қилиш ва объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш вазифалар бериланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥2🥰21👍1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи темирйўл ва автомобиль йўллари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Лойиҳа ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳудуддаги тирбандликларни камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган. Мутасаддиларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини пухта ишлаб чиқиш, зарур таклиф ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шўрчи туманида жорий йил 4 август куни ёнғин содир бўлган "Асл диёр" савдо комплексида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва объектни қайта реконструкция қилиш ишлари, ёнғин хавфсизлиги ва техник меъёрларга қатъий риоя этилиши масалалари ўрганилди.

Мутасаддилар йирик бозор ва савдо масканларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек топшириқ асосида ўтказилаётган ўрганишлар ҳақида ахборот берди.

Савдо комплексида фаолият юритган тадбиркорлар билан учрашувда муаммоларини ҳал этиш, кўмак кўрсатиш ва зарур шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰2👏2🙏2