Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
482 subscribers
1.92K photos
50 videos
306 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш доирасида оғир тоифадаги маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ишлари изчил давом этмоқда.

Шу жумладан, Узун туманидаги "Қарашиқ" маҳалласи ҳам манзилли рўйхатга киритилган бўлиб, бу ерда йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини қуриш, кўча ёритгичларини ўрнатиш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби муҳим ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, "Янги рўзғор" тажрибаси асосида хонадон ва кўчаларда воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларни даромадли фаолиятга жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, туманнинг 5 та маҳалласини боғловчи, узунлиги 7,5 километр бўлган йўлни 24/7 режимда фаолият юритувчи туризм кўчасига айлантириш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов
ҳудудларга ташрифи давомида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Масъулларнинг ахборотлари тингланиб, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2
Узум етиштиришда бой тажрибага эга узунликлар маҳаллий ва хорижий навлардан юқори ҳосил олиб, бозорларга сифатли маҳсулот етказиш билан бирга, экспортга ҳам йўналтирмоқда. Хусусан, "Янги рўзғор" маҳалласи миришкорлари бу борада ўзига хос мактаб яратган бўлиб, тажриба бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифи доирасида Узун туманида бўлиб, "Янги рўзғор" маҳалласидаги "Водий" фермер хўжалиги токзори билан танишди. Бу ерда узумнинг 8 хил ҳосилдор нави парваришланмоқда. Шунингдек, маҳаллада хонадонларда воиш усулида узум етиштириш жараёнлари ҳам ўрганилди.

Ташриф давомида "Қарашиқ" маҳалласида "Вақт эко инвест" МЧЖ томонидан барпо этилаётган экобозор лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди.

Масъулларга аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадни ошириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари қурилишини жадаллаштириш вазифалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3🔥3👍2
Юртимизда энг улуғ ва азиз айём — Мустақиллик байрамига саноқли кунлар қолди. Вилоятимизда ушбу қутлуғ санани муносиб нишонлаш мақсадида қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Санъат саройи" мажмуасининг ёзги амфитеатр майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.

Дастур доирасида майдонни безатиш, концерт дастури лойиҳаларини тайёрлаш ва умумий ташкилий ишлар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари байрам тадбирини юқори савияда ташкил этиш, саҳна ва майдон безатилишини замонавий талабларга мослаш, концерт дастурини эса мазмунан бой ва қизиқарли тарзда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3🥰2🔥1
Сўнгги йилларда Сурхондарё вилоятининг эко ва тиббиёт туризми йўналишида катта салоҳиятга эга ҳудудларидан бири — Шеробод туманида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси доирасида "Туризм маркази" барпо этиш, "Чорбоғ" қишлоғини замонавий "Туризм қишлоғи"га айлантириш, "Тароқли" маҳалласида туну-кун фаолият юритувчи туризм кўчасини ташкил этиш каби ташаббуслар режалаштирилган.

Бугун "Исо ат-Термизий" мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга ушбу лойиҳалар тақдимот қилинди. Ташаббускорлар ҳамда ҳудуд ва соҳа мутасаддилари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот беришди.

Лойиҳаларни такомиллаштириш, техник-иқтисодий асосларини мукаммал ишлаб чиқиш ва истиқболини ошириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Тақдимотдан сўнг, вилоят раҳбари мажмуани зиёрат қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰1