Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик турли йўналишларда изчил ривожланмоқда. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси таркибида Хитойга амалий ташриф буюрган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бир қатор келишувларга эришган эди.
Бугун ушбу келишувларни амалга ошириш доирасида вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва яшил саноатни ривожлантириш маркази, шунингдек “Harvest Epoch Strategic (International) Investment Limited”, “JDB Group Limited” ва “SRK Consulting” компаниялари вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳалари ҳамда таклифлар муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍4🥰2❤1
"Ўзелтехсаноат" уюшмаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кўмагида бугун Денов туманида умумий қиймати 30 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 150 та янги иш ўрни яратилди.
Мазкур корхона — "HUMO NEW ENERGY" МЧЖ томонидан мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида халқимиз учун муносиб туҳфа сифатида ишга туширилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, тайёр юк автомобилларини кўздан кечирдилар.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган арзон ва сифатли енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари маҳаллийлаштирилгани аҳолига ҳамёнбоп ва ишончли транспорт воситалари тақдим этиш имконини яратади.
Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

👍4❤2🥰1🕊1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси очилиш маросимидан сўнг, шу ернинг ўзида туманда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва ташаббуслар тақдимоти билан танишиб, тегишли тавсияларини берди.
Шундан сўнг туманнинг оғир тоифадаги ҳудудларидан бири ҳисобланган "Чоргул" маҳалласида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Аввало, янгидан қурилган маҳалла идораси нуронийлар ва фаоллар иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Шунингдек, аҳоли хонадонлари, томорқадан самарали фойдаланиш тажрибалари ҳамда инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилди.
Вилоят раҳбари маҳалланинг нуронийлари ва фаоллари билан самимий мулоқот қилди.
Кейинги манзилда "Аслиддин Абдухолиқ 2005" хусусий корхонасининг мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва савдо шоурими фаолият бошлади ҳамда 50 та янги иш ўрни яратилди.

🔥3🥰2❤1