Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
483 subscribers
1.86K photos
50 videos
301 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Шўрчи тумани "Оққўрғон" маҳалласида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида нохуш ҳодиса рўй берди. Ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига қуйиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши натижасида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари тезкор етиб бориб, ёнғинни бартараф этди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан воқеа жойида бўлиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳолати, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар ҳажмини ўрганиш ишлари билан танишди.

Вилоят раҳбари масъулларга ҳодиса оқибатларини тезкор бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жабрланганларга тиббий, моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича аниқ вазифалар юклатди.

Шундан сўнг, жорий йил 4 август куни туманнинг "Боботоғ" маҳалласдаги уч қаватли савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамда бозор ҳудуди кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида махсус техникалар ҳаракатланиши учун йўллар ёпиб қўйилгани ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани танқид қилиниб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлигида видеоконференсалоқа орқали шаҳар ва туманлар студияларидаги мутасаддилар, фавқулодда вазиятлар тузилмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва масъул идоралар раҳбарлари ҳамда ёқилғи қуйиш шаҳобчалари раҳбарлари билан ҳар икки ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда масъул органлар ва тузилмалар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, вилоятдаги барча турдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари, бозорлар, йирик савдо комплекслари ва бошқа объектларда техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларини тўлиқ қайта ўрганиш топширилди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш, ободонлаштириш ва махсус техникалар ҳаракатланиши учун шароит яратиш вазифалари белгиланди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш, шунингдек, ушбу вазифаларга совуққонлик билан қараган ва инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларга бепарволик қилган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2🔥1
Кеча Президентимиз раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захиралардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, бир қатор вазифалар белгиланди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида мазкур вазифалар ижроси доирасида озиқ-овқат хавфсизлиги, гўшт маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш, тўқимачилик корхоналарини соғломлаштириш ва маиший коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда соҳалар, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида кун тартибидаги масалалар ижроси танқидий таҳлил қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан гўшт нархини барқарор ушлаб туриш, арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, тўқимачилик корхоналари фаолиятини тиклаш ва соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда иш ўринларини кўпайтириш, маиший коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👏2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш бошланди

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг амалий кўмаги билан яна бир йирик ишлаб чиқариш корхонасига асос солинди.

Бугун Денов туманида лойиҳа қиймати 30 млн доллар бўлган "Енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш" лойиҳаси ишга туширилди ва натижада 150 та доимий иш ўрни яратилди.

Лойиҳанинг йиллик қуввати 5 минг донани ташкил этади.

Корхонада лойиҳа доирасида электрда ҳаракатланадиган енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21🙏1
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик турли йўналишларда изчил ривожланмоқда. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси таркибида Хитойга амалий ташриф буюрган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бир қатор келишувларга эришган эди.

Бугун ушбу келишувларни амалга ошириш доирасида вилоят ҳокими Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва яшил саноатни ривожлантириш маркази, шунингдек “Harvest Epoch Strategic (International) Investment Limited”, “JDB Group Limited” ва “SRK Consulting” компаниялари вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳалари ҳамда таклифлар муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21