Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
485 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида фаолият юритмаётган корхоналарни соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифалари белгиланган.

Хусусан, "Миллий банк" АТБ иштирокида Шеробод туманида фаолияти тўхтаб қолган текстиль фабрикаси ва йирик иссиқхона комплекси қайта ишга туширилмоқда. Текстиль корхонаси учун айланма маблағ ва ускуналар харидига 21 млн евро миқдорида кредит линияси очилди. Лойиҳа тўлиқ қувватда йилига 12 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариб, 700 та янги иш ўрни яратади.

"NBU Assets Manajment" МЧЖ иссиқхонада интенсив усулда резавор экинлар — малина, булғор қалампири, бодринг, помидор ва бошқа сабзавотлар етиштириш йўлга қўймоқда.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳаларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, фаолиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Ташриф давомида "Сурхонсементинвест" хорижий корхонаси фаолияти ҳамда фермер хўжаликларидаги пахта ҳосилдорлиги ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰31👍1👏1
Бугун Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида тўртинчи "Устозлар миллий форуми" бўлиб ўтди.

Мазкур форумда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, тадбирда жам бўлган 700 нафардан зиёд ўқитувчилар орқали бутун вилоят педагогларини мустақилликнинг 34 йиллик байрами ва "Билимлар куни" билан табриклади.

Тадбир якунида таълим-тарбия соҳасида алоҳида ютуқларга эришган, фаол, ташаббускор, изланувчан ва намунали педагоглардан иборат 30 нафар ўқитувчи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🔥2🥰2👏1
Бугун Шўрчи тумани "Оққўрғон" маҳалласида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида нохуш ҳодиса рўй берди. Ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига қуйиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши натижасида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари тезкор етиб бориб, ёнғинни бартараф этди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари билан воқеа жойида бўлиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳолати, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар ҳажмини ўрганиш ишлари билан танишди.

Вилоят раҳбари масъулларга ҳодиса оқибатларини тезкор бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жабрланганларга тиббий, моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича аниқ вазифалар юклатди.

Шундан сўнг, жорий йил 4 август куни туманнинг "Боботоғ" маҳалласдаги уч қаватли савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамда бозор ҳудуди кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида махсус техникалар ҳаракатланиши учун йўллар ёпиб қўйилгани ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани танқид қилиниб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлигида видеоконференсалоқа орқали шаҳар ва туманлар студияларидаги мутасаддилар, фавқулодда вазиятлар тузилмалари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва масъул идоралар раҳбарлари ҳамда ёқилғи қуйиш шаҳобчалари раҳбарлари билан ҳар икки ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда масъул органлар ва тузилмалар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, вилоятдаги барча турдаги ёқилғи қуйиш шохобчалари, бозорлар, йирик савдо комплекслари ва бошқа объектларда техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларини тўлиқ қайта ўрганиш топширилди. Шунингдек, бир ҳафта муддатда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш, ободонлаштириш ва махсус техникалар ҳаракатланиши учун шароит яратиш вазифалари белгиланди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш, шунингдек, ушбу вазифаларга совуққонлик билан қараган ва инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларга бепарволик қилган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2🔥1