Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
485 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳалласида вилоят раҳбарининг топшириқлари билан ички йўлларнинг 9,8 км қисми асфалтланди, 10 км қисми тошланди. Шунингдек, 8 км электр ва 3 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 122 та бетон устун ва 2 та трансформатор пункти ўрнатилди. 245 та хонадон интернет тармоғига уланди, 71 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Бугун вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллага ташриф буюриб, нуронийлар ва фаоллар ҳамроҳлигида амалга оширилган ишлар билан танишди. Ташриф давомида Баҳодир Тоштемиров номидаги уй кутубхонаси ҳам кўздан кечирилди ҳамда "Қумпайкал" маҳалласидаги 2-сонли мактабни таъмирлаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш жараёни ўрганилди.

Ўрганиш якунида туман ҳокимлиги фаоллар залида қурилиш соҳаси мутасаддилари билан дастурлар ва топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🙏31👍1🔥1🥰1
Пахта йиғим-терим мавсумини самарали ташкил этиш ва юқори уюшқоқликда ўтказиш мақсадида Қизириқ туманидаги "GTG AGRO" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг пахтани қайта ишлаш корхонаси ҳудудида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар доирасида далаларда теримчилар учун зарур шароитлар яратиш, ҳосилдорликни оширишга қаратилган агротехник тадбирларни, жумладан дефолиацияни, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш вазифалари белгиланди. Шунингдек, Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий FM WORLD 4MЗ-4 русумли пахта териш машиналари тақдимот қилинди. Таъкидланишича, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан жами 60 дона ана шу русумдаги техникалар харид қилинган.

Семинардан сўнг, вилоят ҳокими Комилов Бурхон оилавий пудратчи ер майдонида хорижий навдан етиштирилган пахта ҳосили ҳолати билан танишди. Шу билан бирга, Қизириқ туманидаги оғир тоифага кирувчи "Такия" маҳалласининг инфратузилма ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰31👍1👏1🙏1
Расмий муносабат: Хўжалик қийматини йўқотган, қуриган ёки касалланган дарахтлар кесилмоқда - Экология бошқармаси

Бугун Kun.uz` сайти томонидан Узун давлат ўрмон хўжалигида дарахтлар ноқонуний равишда ёппасига кесилаётгани ҳақида "Сурхондарёда дарахткушлик: вояга етган арчалар кесиб ташланди" сарлавҳа остида хабарлар тарқалди. Ушбу масала юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.

Хусусан, расмий муносабатда тарқатилаётган фото ва ҳужжатлар ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатни эмас, балки амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда олиб борилаётган ўрмон хўжалиги ишларини акс эттиргани қайд этилган.

Кесиш ишлари "Ўрмон тўғрисида"ги Қонун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари" асосида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 2025 йил 2 июлда имзоланган буйруқ ҳамда 2025 йил 9 июлда расмий тартибда берилган "Ўрмон кесиш чиптаси"га асосан олиб борилмоқда.

Мазкур ишларда фақат ёши ўтган, хўжалик қийматини йўқотган, қуриган ёки касалланган дарахтлар кесилаётган бўлиб, бундан асосий мақсад — соғлом ўрмон қатламини шакллантириш, касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалишини олдини олиш, ёнғин хавфини камайтириш ва ўрнига замонавий, манзарали ҳамда иқтисодий жиҳатдан фойдали дарахт турларини экиш эканлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Узун давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2024 йилда 5 миллион дона, 2025 йилнинг шу давригача 7 миллион дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилган ҳамда етиштирилган кўчатнинг 5 миллиондан ортиғи бугунги кунгача буюртмачиларга етказиб берилган. Ҳозирда ҳам ўрмон хўжалиги томонидан замонавий, манзарали ва ноёб турдаги, Сурхондарё иқлимига мос кўчатларни етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥2🥰1
Сурхондарё вилоятида фаолият юритмаётган корхоналарни соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифалари белгиланган.

Хусусан, "Миллий банк" АТБ иштирокида Шеробод туманида фаолияти тўхтаб қолган текстиль фабрикаси ва йирик иссиқхона комплекси қайта ишга туширилмоқда. Текстиль корхонаси учун айланма маблағ ва ускуналар харидига 21 млн евро миқдорида кредит линияси очилди. Лойиҳа тўлиқ қувватда йилига 12 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариб, 700 та янги иш ўрни яратади.

"NBU Assets Manajment" МЧЖ иссиқхонада интенсив усулда резавор экинлар — малина, булғор қалампири, бодринг, помидор ва бошқа сабзавотлар етиштириш йўлга қўймоқда.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳаларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, фаолиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Ташриф давомида "Сурхонсементинвест" хорижий корхонаси фаолияти ҳамда фермер хўжаликларидаги пахта ҳосилдорлиги ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰31👍1👏1