Август ойининг иккинчи якшанбаси – Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Термиз шаҳрида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Раджабов вилоят ҳокимининг моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбир доирасида соҳанинг бир гуруҳ илғор вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, вилоят Газ таъминоти филиалига махсус техникалар тантанали топширилди.
Байрам дастурхон атрофида давом этиб, саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, эстрадамиз юлдузлари Ойбек ва Нигора, Севинч Исмоилова ҳамда сўз усталари Аваз Охун ва Ботирхон Имомхўжаев ўз чиқишлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍3🥰2
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир қатор йирик қурилиш лойиҳалари ижроси билан танишди.
Хусусан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг қиймати 19,3 миллиард сўм бўлган, 80 ўринга мўлжалланган қўшимча биноси қурилиши кўздан кечирилди. Янги иншоотда замонавий реанимация ва қабул бўлимлари, шунингдек, кислород станцияси жойлаштирилади.
Шунингдек, "Мангузар" маҳалласида 504 ўринли ўқув биноси, 222 ўринли ётоқхона ва спорт залига эга ихтисослаштирилган мактаб қурилиши, 19-сонли боғча учун 280 ўринли янги бино қурилиши ҳамда мавжуд иншоотларни таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйлар қурилишида фасадда ёнғинга чидамли, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилувчи маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича тақдимот қилинди.
Шунингдек, Имом Термизий номидаги ислом институти ва "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси учун қўшимча бино қурилиши ишларига илк ғишт қўйилди.

👍3❤2🔥1🥰1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасидаги ўрганиш ишларини Термиз туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида давом эттирди.
Массив ҳудудида Термиз педагогика институтининг 1 500 ўринли ўқув биносида жиҳозлаш ишлари, яшил ҳудудлар яратиш, экилган дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, саноат зонаси, Амфитеатр, давлат байроғи ўрнатиладиган майдон, музей, кўп қаватли турар жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳолати ўрганилди.
Мутасаддилар лойиҳалар ижроси ва қурилиш жараёнлари ҳақида ахборот берди. Ҳар бир лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, инфратузилма ҳамда коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича вазифалар топширилди.
Шунингдек, тумандаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари билан танишилди. Пудратчининг ҳисоботи тингланиб, ишларни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш топшириқлари берилди.

👍2🥰2🔥1👏1