Ўзбекистон делегацияси Шанхайда йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди
Хабар қилинганидек, айни пайтда Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифини давом эттирмоқда. Делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этмоқда.
Куни кеча Шанхай шаҳрида делегация аъзолари 20 та йирик компания ва корпорация вакиллари билан учрашди. Суҳбатларда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, алоқаларни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида саноат, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ўзбекистон делегацияси сафарини Пекин шаҳрида давом эттирмоқда.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

🥰3🔥2
Шанхайда Хитой компаниялари билан Сурхондарё тадбиркорлари учрашди
Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси таркибида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифини давом эттираётган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда воҳа тадбиркорлари Шанхай шаҳрида Хитойнинг етакчи компаниялари билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда Сурхондарё вилоятининг инвестиция салоҳияти тақдим этилди, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида қатор йўналиш ва соҳалар бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

👍5🥰2❤1
Август ойининг иккинчи якшанбаси – Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Термиз шаҳрида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Раджабов вилоят ҳокимининг моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбир доирасида соҳанинг бир гуруҳ илғор вакиллари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, вилоят Газ таъминоти филиалига махсус техникалар тантанали топширилди.
Байрам дастурхон атрофида давом этиб, саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, эстрадамиз юлдузлари Ойбек ва Нигора, Севинч Исмоилова ҳамда сўз усталари Аваз Охун ва Ботирхон Имомхўжаев ўз чиқишлари билан йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

👍3🥰2
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир қатор йирик қурилиш лойиҳалари ижроси билан танишди.
Хусусан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг қиймати 19,3 миллиард сўм бўлган, 80 ўринга мўлжалланган қўшимча биноси қурилиши кўздан кечирилди. Янги иншоотда замонавий реанимация ва қабул бўлимлари, шунингдек, кислород станцияси жойлаштирилади.
Шунингдек, "Мангузар" маҳалласида 504 ўринли ўқув биноси, 222 ўринли ётоқхона ва спорт залига эга ихтисослаштирилган мактаб қурилиши, 19-сонли боғча учун 280 ўринли янги бино қурилиши ҳамда мавжуд иншоотларни таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Ибн Сино кўчасидаги кўп қаватли уйлар қурилишида фасадда ёнғинга чидамли, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилувчи маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича тақдимот қилинди.
Шунингдек, Имом Термизий номидаги ислом институти ва "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси учун қўшимча бино қурилиши ишларига илк ғишт қўйилди.

👍3❤2🔥1🥰1