Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
493 subscribers
1.67K photos
49 videos
278 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитой Халқ Республикасининг Гонконг шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида Хитой Халқаро маданий алоқалар маркази (CICCC) ижрочи раиси Лун Юйсян ва "JDB Group" компанияси асосчиси ва раиси Чан Хун-то билан музокаралар олиб борилди. Учрашувда икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида "JDB Group" компанияси билан Сурхондарё вилоятида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида Гонконг шаҳрида Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қатор халқаро компаниялар ва инвестиция ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥2🥰2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Хитой бизнес форуми: Инвестицион ҳамкорлик ва яшил саноат ривожига янги суръат

Гонконг шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми тафсилотлари Гонконг марказий телеканаллари томонидан кенг ёритилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги расмий делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этиб, бир қатор йирик компаниялар ва инвесторлар билан самарали музокаралар ўтказди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰21🔥1👏1
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Каспий бўйидаги Авазага амалий ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг ўзига хослигини яна бир бор тасдиқлади.

2017 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифини Туркманистонга амалга оширгани бежиз эмас. Ўтган йиллар мобайнида давлатимиз раҳбари, Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бутунлай янги даражага кўтарилди. Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда чинакам яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

БМТ конференцияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирлангани ҳам икки давлат ўртасидаги ҳурматнинг юксак даражасини англатади.

Дарвоқе, сўнгги йилларда Президентимиз қўшни ва дунёдаги етакчи давлатларнинг бир қатор нуфузли мукофотларига сазовор бўлди. Қозоғистоннинг "Олтин қиран" ва "Дўстлик", Қирғизистоннинг "Данакер", Тожикистоннинг "Зарринтож", Россиянинг Александр Невский, Франция Фахрий легиони, Туркиянинг "Республика" орденлари, Туркий дунёнинг олий ордени, МДҲ фахрий нишони, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони ва бошқалар шулар жумласидан.

Албатта, бу мукофотларнинг ҳар бири фақатгина Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига берилган баҳо эмас. Уларнинг ортида давлатимиз раҳбарининг ҳамкасблари, ҳамкор мамлакатлар етакчилари билан биргаликдаги самарали меҳнати туради. Ана шундай ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё бугун рақобат эмас, балки ҳамкорлик маконига айланиб бораётганида уларнинг ҳам хизматлари беқиёс.

Умуман олганда, бу мукофотлар Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ишончли, масъулиятли ва ташаббускор ҳамкор сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат стратегияси баландпарвоз баёнотларга эмас, балки аниқ амалий ҳаракатларга: ўзаро келишувлар, қўшма лойиҳалар, очиқ чегаралар, янги транспорт йўлаклари ва мулоқот майдонларига таянади. Буларнинг барчаси – халқимиз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини юкслатириш учун.

Шу нуқтаи назардан, Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир. Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ.

Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Президентимизни аэропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқларимиз ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.

Facebook|Instagram|X
2👏2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда янги ўқув йилига пухта тайёргарлик ва тиббиётдаги ислоҳотлар

Сурхондарё вилоятидаги 967 та умумтаълим мактабининг 904 таси янги ўқув йилига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилди. Қолган мактабларда ҳам таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, Термиз туманидаги 33 та мактабдан 32 таси янги ўқув йилини бошлашга тайёр. Яна бир мактабда эса таъмирлаш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Тиббиётдаги 90 кунлик ўзгаришлар" дастури доирасида соғлиқни сақлаш тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар йўлга қўйилмоқда. Аҳолига қулай ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур инфратузилма ва шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, Термиз туманида 1 та кўп тармоқли ва 2 та оилавий поликлиника ҳамда 5 та оилавий шифокорлик пунктида хизмат сифати ва шароитларини яхшилаш мақсадида 1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰21👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги ёшларнинг орзу ва режалари

"Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилган репортажда Сурхондарё вилоятидаги Президент мактаби битирувчиларининг фикр ва режаларини эшитиб, ҳавас қилдим.

Юртимиз келажаги буюк ва пойдевори тобора мустаҳкамланиб бораётганига яна бир бор амин бўласиз. Бу — Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларнинг яна бир ёрқин самарасидир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2🥰1
Хитой билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик: Термизда "Йингхуа" академияси билан ҳамкорликда мактаб ташкил этилади

Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Тянсзин шаҳрида жойлашган "Йингхуа" академияси фаолияти билан яқиндан танишди.

"Йингхуа" академияси халқаро миқёсда тан олинган таълим муассасаси бўлиб, "Cambridge International" ва "Canada OSSD" каби нуфузли халқаро дастурлар асосида таълим беради. Академия боғча, бошланғич, ўрта ва юқори мактаб ҳамда халқаро таълим йўналишларини қамраб олган тўлиқ К–12 тизимига эга.

Ташриф доирасида академия раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Суҳбат чоғида Термиз шаҳрида "Йингхуа" академияси билан ҳамкорликда замонавий халқаро мактаб ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди ва дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов академия талабаларига ўзбек адабиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🔥2🥰1👏1