Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
497 subscribers
1.62K photos
47 videos
267 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида 615 гектар майдонда барпо этилаётган "Сангардак" туристик марказидаги лойиҳалар халқаро миқёсдаги компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Жумладан, мазкур марказнинг мастер-режасига асосан, 16 гектар майдонда Австриянинг "INPUT Projektentwicklungs-GmbH" компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар қурилиши бошланди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари, тадбиркорлар, нуронийлар ва фаоллар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳалар жорий йилнинг 30 июль куни вилоят ҳокимлигида тақдимот қилинган эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🔥2
Расмий баёнот

2025 йил 4 август куни соат 03:02 ларда Шўрчи тумани "Боботоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 03:15 да етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да қуршаб олинди. Ёнғинни ўчириш ишларига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🙏3😱1
Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
Расмий баёнот 2025 йил 4 август куни соат 03:02 ларда Шўрчи тумани "Боботоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув бўлинмалари…
❗️Қўшимча ахборот:

Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин соат 07:30 да тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🙏21
Бугун — Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг таваллуд куни

Сурхондарё вилояти ҳокими, сенатор Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти прокуратура органларида турли лавозимларда бошлаган. Кейинчалик Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон тумани прокурори, Музработ ва Денов туманлари ҳокими, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори бўлган.

У. Қосимов 2022 йил декабрь ойидан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, 2023 йил март ойидан буён эса вилоят ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🔥2🥰1
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитой Халқ Республикасининг Гонконг шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида Хитой Халқаро маданий алоқалар маркази (CICCC) ижрочи раиси Лун Юйсян ва "JDB Group" компанияси асосчиси ва раиси Чан Хун-то билан музокаралар олиб борилди. Учрашувда икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида "JDB Group" компанияси билан Сурхондарё вилоятида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Шунингдек, ташриф доирасида Гонконг шаҳрида Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қатор халқаро компаниялар ва инвестиция ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Хитой бизнес форуми: Инвестицион ҳамкорлик ва яшил саноат ривожига янги суръат

Гонконг шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми тафсилотлари Гонконг марказий телеканаллари томонидан кенг ёритилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги расмий делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этиб, бир қатор йирик компаниялар ва инвесторлар билан самарали музокаралар ўтказди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰1👏1