Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
493 subscribers
1.61K photos
46 videos
264 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманида "SAG Agro Jarqo‘rg‘on" МЧЖ томонидан 1 670 гектар майдонда амалга оширилаётган, умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган боғдорчилик лойиҳаси билан танишди. Ушбу лойиҳа доимий 150 нафар, мавсумий 400 нафар фуқарони иш билан таъминлаш имконини беради. Шунингдек, ҳар йили 400 тонна бодом етиштирилиши ва 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.

Шундан сўнг, "Petromaruz Uzbekistan" хорижий корхонасига тегишли "Какайди" нефть конининг 2-сонли қудуғидаги нефть қазиб олиш ишлари билан танишилди. Мутасаддилар маҳсулдорлик даражаси ва захиралар ҳолати юзасидан маълумот берди.

Ташриф давомида "Агро қурилиш" МЧЖнинг "Сурхон Парк" дам олиш маскани, "Чинни Ой Сервис" МЧЖнинг логистика маркази ҳамда "Омад Денов" хусусий корхонасининг қурилиш материаллари савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари қурилишига тамал тоши қўйилди.

Якунда Қумқўрғон туманида Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси қурилиши ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥1🥰1
Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида 615 гектар майдонда барпо этилаётган "Сангардак" туристик марказидаги лойиҳалар халқаро миқёсдаги компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Жумладан, мазкур марказнинг мастер-режасига асосан, 16 гектар майдонда Австриянинг "INPUT Projektentwicklungs-GmbH" компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар қурилиши бошланди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари, тадбиркорлар, нуронийлар ва фаоллар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳалар жорий йилнинг 30 июль куни вилоят ҳокимлигида тақдимот қилинган эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🔥2
Расмий баёнот

2025 йил 4 август куни соат 03:02 ларда Шўрчи тумани "Боботоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 03:15 да етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да қуршаб олинди. Ёнғинни ўчириш ишларига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🙏3😱1
Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
Расмий баёнот 2025 йил 4 август куни соат 03:02 ларда Шўрчи тумани "Боботоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган уч қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув бўлинмалари…
❗️Қўшимча ахборот:

Шўрчи туманида содир бўлган ёнғин соат 07:30 да тўлиқ ўчирилди. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🙏21