Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
493 subscribers
1.61K photos
46 videos
262 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон ва Шўрчи туманларига ташриф буюриб, белгиланган вазифалар ижросини ўрганди ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни маҳаллий аҳоли ва масъуллар иштирокида таҳлил қилди.

Хусусан, Қумқўрғон туманидаги "Янги шаҳар" маҳалласининг Туркистон кўчасида ичимлик суви тармоқларини тортиш, йўл ва пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар кўздан кечирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этишда мутасадди ташкилотлар фаоллиги етарли эмаслиги таъкидланди.

Масъул раҳбарларга бир ҳафта мобайнида ушбу маҳаллада доимий иш олиб бориш, инфратузилмавий муаммоларни тез ва сифатли ҳал этиш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, Шўрчи туманидаги "Ободон" маҳалласида ҳам инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва аҳоли учун қулай турмуш муҳитини яратиш масалалари ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21🔥1
Вилоят раҳбарининг топшириғи билан Термиз тумани "Учқизил" маҳалласида 4,8 километр йўлни асфалтлаш, 2 та трансформатор пункти ҳамда 186 та бетон устун ўрнатиш, 4,6 километр электр тармоқларини тортиш, 2 та насос агрегати ўрнатиш ва 4 километр ариқни бетонлаш, шунингдек, кўчаларни ободонлаштириш ҳамда чиқиндилардан холи ҳудудга айлантириш каби вазифалар белгиланган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллада олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Маҳаллада кўчалар бўйлаб юрилиб, нуронийлар ва фаоллар билан муаммолар жойида ўрганилди.

Ҳозирга қадар 2,4 километр ички йўл асфалтланган, насос агрегатлари ва бетон устунлар ўрнатилган, электр тармоқлари тортилиб, ариқлар бетонлаштирилган. Трансформатор пункти қурилиши давом этмоқда. Бироқ, кўчаларни ободонлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқишда сусткашликка йўл қўйилган.

Асфалтлашлашни жадаллаштириш, чиқиндиларни тозалаш, ободонлаштириш ишларини сифатли якунлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰2👏1🕊1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев ҳамда салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида "Сангардак" туризм марказ қурилиши режалаштирилган майдоннинг 16 гектар қисми бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Австриянинг "INPUT Projektentwicklungs-GmbH" компанияси директори Ҳаннес Триэбник иштирок этиб, ишлаб чиқилган концепция ва лойиҳалаштириш ечимлари ҳақида батафсил маълумот берди. Мастер-режа ҳудуднинг рельефи, табиий ландшафт ва тоғли-рекреацион имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, функционал ва экологик жиҳатдан мақбул ечимларни ўз ичига олади.

Тақдим этилган лойиҳалар ва таклифлар муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, келаси ҳафта лойиҳа ташаббускорлари иштирокида туризм маркази қурилиши режалаштирилган ҳудудда амалий ишлар бошланиши белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍31🥰1🕊1