Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
495 subscribers
1.62K photos
46 videos
266 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Бойсун туманларида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивларида қурилиш ижроси билан танишди.

Хусусан, Термиз туманида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида кўп қаватли уй-жойлар, "Янги Ўзбекистон" боғини ташкил этиш, боғда давлат байроғини ўрнатиш, 3 500 ўринли амфитеатр ва музей биносини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, массивдаги кўп қаватли уйлар олдида фонтанлар ва болалар майдончаларини қуриш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, "Магиc city" дам олиш ва кўнгилочар мажмуаси ҳамда саноат зонасини ташкил этиш, коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича тақдимотлар эшитилди.

Бундан ташқари, Ангор туманидаги "Шарқ гули" ҳамда Бойсун туманидаги "Мустақиллик" маҳаллаларидаги "Янги Ўзбекистон" массивларида ҳам кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа инфратузилма бинолари қурилишининг бориши ўрганилиб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰2🔥1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун тумани "Темирдарвоза" маҳалласида 330 ўринли янги мактаб биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши, шунингдек, Дарбанд-Мачай қишлоғида Термиз давлат университетига қарашли "Дарбанд" ўқув-амалиёт дирекцияси лойиҳасини кўздан кечирди.

Бундан ташқари, "Дарбанд–Денов" йўналиши бўйича 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автомобиль йўллари бошқармалари томонидан йўлларни реконструкция қилиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ташриф якунида туман ҳокимлигида қурилиш соҳасидаги вазифалар ва амалга оширилаётган дастурлар ижроси муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4👏2🥰1
Бугунги кунда вилоятимизда фермер хўжаликлари томонидан ғўзанинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида бир қатор агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, иқлим ва тупроқ шароитига мос, юқори унумдор навларни апробация қилиш, шунингдек, Шинжон усулида парваришлашга оид замонавий технологиялар синовдан ўтказилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз ва Жарқўрғон туманларида бўлиб, ғўза парвариши жараёнлари ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари билан танишди. Пахта хомашёсини етиштиришда янги навлар ва илғор агротехнологияларни қўллаш орқали юқори ҳосил олиш мақсад қилинган.

Ташриф давомида далаларда амалга оширилаётган ишлар, навларнинг иқлим ва тупроқ шароитига мослиги ўрганилди. Масъуллар томонидан бу борада ишлар юзасидан ахборот берилди.

Туман масъулларига фермер хўжаликларига яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш, ғўза қатор ораларига енгил ишлов бериш, чилпиш ва суғориш ишларини сифатли ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰21👎1🕊1