Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
497 subscribers
1.62K photos
47 videos
267 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан Термиз шаҳри ва барча туманларда жорий йил ҳар бир ҳудудда 20 километрдан йўл таъмирланди.

Бугун ушбу дастур доирасида Термиз шаҳридаги "Нурли келажак" маҳалласининг Гулшан кўчаси, "Жўйжангал" маҳалласининг Тагор кўчаси ҳамда "Маърифат" маҳалласининг Тохаристон кўчасида таъмирланган 20 километр йўл фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президентимизнинг ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилган мазкур ишлар учун давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтирилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида янгидан қурилаётган бинода жиҳозлаш ишлари ва яратилаётган шарт-шароитлар билан танишишди. Ишларни тез фурсатда якунлаш вазифалари белгилаб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
5👍3👏2
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Бойсун туманларида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивларида қурилиш ижроси билан танишди.

Хусусан, Термиз туманида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида кўп қаватли уй-жойлар, "Янги Ўзбекистон" боғини ташкил этиш, боғда давлат байроғини ўрнатиш, 3 500 ўринли амфитеатр ва музей биносини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, массивдаги кўп қаватли уйлар олдида фонтанлар ва болалар майдончаларини қуриш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, "Магиc city" дам олиш ва кўнгилочар мажмуаси ҳамда саноат зонасини ташкил этиш, коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича тақдимотлар эшитилди.

Бундан ташқари, Ангор туманидаги "Шарқ гули" ҳамда Бойсун туманидаги "Мустақиллик" маҳаллаларидаги "Янги Ўзбекистон" массивларида ҳам кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа инфратузилма бинолари қурилишининг бориши ўрганилиб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰2🔥1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун тумани "Темирдарвоза" маҳалласида 330 ўринли янги мактаб биноси ҳамда 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши, шунингдек, Дарбанд-Мачай қишлоғида Термиз давлат университетига қарашли "Дарбанд" ўқув-амалиёт дирекцияси лойиҳасини кўздан кечирди.

Бундан ташқари, "Дарбанд–Денов" йўналиши бўйича 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км қисмини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автомобиль йўллари бошқармалари томонидан йўлларни реконструкция қилиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ташриф якунида туман ҳокимлигида қурилиш соҳасидаги вазифалар ва амалга оширилаётган дастурлар ижроси муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4👏2🥰1