Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
497 subscribers
1.62K photos
47 videos
267 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги ўрганишларида белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳар бир ҳудудда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Шеробод туманидаги "Олтин воҳа" ҳамда Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳаллаларида "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" мезонлари асосида ишлар жадал давом этмоқда. Мазкур маҳаллаларда ички йўллар асфалтланиб, электр ва ичимлик суви тармоқлари янгиланмоқда, ариқлар бетонлаштирилиб, оқова сув тизими яхшиланмоқда. Ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турар жойлари таъмирланмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар йўлга қўйилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманидаги "Олтин воҳа" маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Маҳалла "еттилиги" аъзолари ва масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍51
Сурхондарё вилоятида ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан Термиз шаҳри ва барча туманларда жорий йил ҳар бир ҳудудда 20 километрдан йўл таъмирланди.

Бугун ушбу дастур доирасида Термиз шаҳридаги "Нурли келажак" маҳалласининг Гулшан кўчаси, "Жўйжангал" маҳалласининг Тагор кўчаси ҳамда "Маърифат" маҳалласининг Тохаристон кўчасида таъмирланган 20 километр йўл фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президентимизнинг ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилган мазкур ишлар учун давлат бюджетидан 60 млрд сўм йўналтирилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида янгидан қурилаётган бинода жиҳозлаш ишлари ва яратилаётган шарт-шароитлар билан танишишди. Ишларни тез фурсатда якунлаш вазифалари белгилаб берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
5👍3👏2
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Бойсун туманларида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивларида қурилиш ижроси билан танишди.

Хусусан, Термиз туманида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида кўп қаватли уй-жойлар, "Янги Ўзбекистон" боғини ташкил этиш, боғда давлат байроғини ўрнатиш, 3 500 ўринли амфитеатр ва музей биносини қуриш ишлари ўрганилди.

Шунингдек, массивдаги кўп қаватли уйлар олдида фонтанлар ва болалар майдончаларини қуриш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, "Магиc city" дам олиш ва кўнгилочар мажмуаси ҳамда саноат зонасини ташкил этиш, коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича тақдимотлар эшитилди.

Бундан ташқари, Ангор туманидаги "Шарқ гули" ҳамда Бойсун туманидаги "Мустақиллик" маҳаллаларидаги "Янги Ўзбекистон" массивларида ҳам кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа инфратузилма бинолари қурилишининг бориши ўрганилиб, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰2🔥1