Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
494 subscribers
1.67K photos
49 videos
275 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Хусусан, туманнинг "Азларсой" маҳалласида жойлашган, аввал "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли бўлган ва ҳозирда тижорат банклари балансида сақланаётган фойдаланилмаётган биноларни инвестиция шартлари асосида салоҳиятли тадбиркорларга ажратиш орқали темир-бетон кластери ташкил этиш кўзда тутилган. Бу орқали туманда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.

Вилоят ҳокими лойиҳани янада такомиллаштириш ва қисқа муддатларда амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.

Шунингдек, "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида экотуризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳаларни экологик талабларга мувофиқ ишлаб чиқиш, йўл ва коммунал инфратузилмаларни босқичма-босқич барпо этиш, фойдаланилган сувларни оқова тизими орқали чиқариш ҳамда сув омбори тозалигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21👏1
Аҳоли сони тобора ортиб бораётган, урбанизация жараёнлари жадал кечаётган Денов туманида 3 500 хонадонли йирик турар жой мажмуаси қурилиши бошланди.

Мазкур мажмуа таркибига биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган кўп қаватли уйлар, замонавий хусусий мактаб ва клиника бинолари киради. Лойиҳа "Хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида тузилган бўлиб, автотураргоҳ, болалар майдончалари, яшаш учун зарур инфратузилма ва бошқа сервис хизматлари назарда тутилган.

Мажмуа қурилишига Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, фаоллар, туман раҳбарияти ва қурилиш соҳаси вакиллари ҳамда жамоатчилик иштирокида тамал тоши қўйилди. Тадбирда ҳоким мазкур лойиҳанинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги, аҳолини турар жой ва муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Шароф Рашидов кўчасида барпо этиладиган хусусий мактаб ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2👏21🙏1
2024 йил 23 декабрь куни Денов туманида шароити талаб даражасига жавоб бермайдиган қурилиш материаллари ва мол бозорлари ўрнида замонавий савдо мажмуаларини барпо этишга старт берилган эди. Бугун ушбу лойиҳа доирасида туманнинг "Қизилсув" дарёси бўйида қайта қурилган ва замонавий шароитлар билан таъминланган "Денов чорва бозори", "Денов тахта бозори" ҳамда "Денов темирчилар бозори" фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман фаоллари ва нуронийлари, мутасадди раҳбарлар, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шу билан бирга, ушбу ҳудудда жойлашган темирчилик ҳамда бошқа савдо нуқталарини ташкил этиш ишларига старт берилди. Лойиҳа қисқа муддатда ва юқори сифатда амалга оширилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Саид Оталиқ" мадрасаси ва "Денов қалъаси" оралиғидаги ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мавжуд биноларни реконструкция қилиш бўйича ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2👏2🙏1