Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
493 subscribers
1.67K photos
49 videos
277 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Музработда қуввати 72 минг тонналик шолини қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманга ташриф буюриб, амалга оширилаётган лойиҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.

Дастлаб, туман ҳудудидаги бўш ер майдонида "Янги шаҳар" МЧЖ томонидан барпо этиладиган, йилига 72 минг тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга корхона қурилишига старт берилди. Ҳудудда ободонлаштириш ишарини амалга ошириш ва қўшимча иш ўрни яратиладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди.

Шундан сўнг, "Азия КСП-Сифат" МЧЖнинг ДСП плиткалари ишлаб чиқариш корхонасини кўмирга мослаштириш бўйича олиб борилаётган модернизация лойиҳаси ҳамда "Дўстлик" маҳалласидаги 500 метрлик коллектор устини замонавий усулда ёпиш орқали савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этиш ишлари ижроси билан танишилди.

Ташриф давомида "Орият" маҳалласидаги инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🙏52🔥2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўштегирмон” инфратузилмаси ривожланган маҳаллага айланмоқда

Бир ҳафта мобайнида Ангор туманидаги инфратузилмаси оғир бўлган “Қўштегирмон” маҳалласини ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, ички йўллар асфальтланди, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув таъминоти яхшиланди. Фаолиятсиз ер майдонида насос ўрнатилиб, сув чиқарилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳудуднинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳоли яшаш шароити яхшиланди.

Маҳалла аҳолиси ўзгаришлардан мамнун бўлиб, Президентимиз ҳамда бу ишларда фаол иштирок этган масъулларга чуқур миннатдорлик изҳор этди ва ҳаққиларига дуо қилишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏21👏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Хусусан, туманнинг "Азларсой" маҳалласида жойлашган, аввал "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли бўлган ва ҳозирда тижорат банклари балансида сақланаётган фойдаланилмаётган биноларни инвестиция шартлари асосида салоҳиятли тадбиркорларга ажратиш орқали темир-бетон кластери ташкил этиш кўзда тутилган. Бу орқали туманда саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.

Вилоят ҳокими лойиҳани янада такомиллаштириш ва қисқа муддатларда амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.

Шунингдек, "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида экотуризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳаларни экологик талабларга мувофиқ ишлаб чиқиш, йўл ва коммунал инфратузилмаларни босқичма-босқич барпо этиш, фойдаланилган сувларни оқова тизими орқали чиқариш ҳамда сув омбори тозалигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21👏1
Аҳоли сони тобора ортиб бораётган, урбанизация жараёнлари жадал кечаётган Денов туманида 3 500 хонадонли йирик турар жой мажмуаси қурилиши бошланди.

Мазкур мажмуа таркибига биринчи ва иккинчи қаватларида савдо ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталари жойлашган кўп қаватли уйлар, замонавий хусусий мактаб ва клиника бинолари киради. Лойиҳа "Хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида тузилган бўлиб, автотураргоҳ, болалар майдончалари, яшаш учун зарур инфратузилма ва бошқа сервис хизматлари назарда тутилган.

Мажмуа қурилишига Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, фаоллар, туман раҳбарияти ва қурилиш соҳаси вакиллари ҳамда жамоатчилик иштирокида тамал тоши қўйилди. Тадбирда ҳоким мазкур лойиҳанинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги, аҳолини турар жой ва муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашдаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Шароф Рашидов кўчасида барпо этиладиган хусусий мактаб ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2👏21🙏1
2024 йил 23 декабрь куни Денов туманида шароити талаб даражасига жавоб бермайдиган қурилиш материаллари ва мол бозорлари ўрнида замонавий савдо мажмуаларини барпо этишга старт берилган эди. Бугун ушбу лойиҳа доирасида туманнинг "Қизилсув" дарёси бўйида қайта қурилган ва замонавий шароитлар билан таъминланган "Денов чорва бозори", "Денов тахта бозори" ҳамда "Денов темирчилар бозори" фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман фаоллари ва нуронийлари, мутасадди раҳбарлар, тадбиркорлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шу билан бирга, ушбу ҳудудда жойлашган темирчилик ҳамда бошқа савдо нуқталарини ташкил этиш ишларига старт берилди. Лойиҳа қисқа муддатда ва юқори сифатда амалга оширилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, "Саид Оталиқ" мадрасаси ва "Денов қалъаси" оралиғидаги ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мавжуд биноларни реконструкция қилиш бўйича ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2👏2🙏1