Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Қўштегирмон" маҳалласида бўлиб, амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси билан яқиндан танишди.
Маҳаллада ички йўллар асфалтланди, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув таъминоти яхшиланди. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун фаолиятсиз ер майдонида насос ўрнатилиб, сув чиқарилди ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаронинг мурожаатига биноан, пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил қилинди.
Бундан ташқари "Ҳофизбек Сирожбек" фермер хўжалиги томонидан 3 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этиш, "Али Шифо Ангор" хусусий корхонаси томонидан маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этиш, шунингдек "Умиджон Ҳакимжон 777" ишлаб чиқариш кооперативи ташаббуси билан амалга оширилаётган паррандачилик лойиҳаси тақдимотлари кўриб чиқилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍5🥰1👏1🙏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Санъат саройи" мажмуасида маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрам тадбирларига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Унда байрам дастури, концерт сценарийлари ва саҳна декорацияларининг тақдимоти қилинди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Термиз шаҳрида ташкил этилаётган "Ботаника боғи" қурилиши билан ҳам танишди. Кейинги манзилда, Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган асарлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Вилоят ҳокими кўргазмани кўздан кечириб, Сурхондарёнинг табиати, маданияти ва тарихий меросини акс эттирувчи асарлар яратиш бўйича тавсиялар берди.
Шунингдек, "Кокилдор ота" маҳалласида амалга оширилаётган инфратузилмавий ишлар ҳолати ўрганилди. Маҳалладаги нуронийлар ва фаоллар билан суҳбат қилган вилоят ҳокими уларнинг Кокилдор ота хонақосини таъмирлаш юзасидан таклифларини тинглади.

👍4❤2🥰2🔥1💯1
Музработда қуввати 72 минг тонналик шолини қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманга ташриф буюриб, амалга оширилаётган лойиҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.
Дастлаб, туман ҳудудидаги бўш ер майдонида "Янги шаҳар" МЧЖ томонидан барпо этиладиган, йилига 72 минг тонна шолини қайта ишлаш қувватига эга корхона қурилишига старт берилди. Ҳудудда ободонлаштириш ишарини амалга ошириш ва қўшимча иш ўрни яратиладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди.
Шундан сўнг, "Азия КСП-Сифат" МЧЖнинг ДСП плиткалари ишлаб чиқариш корхонасини кўмирга мослаштириш бўйича олиб борилаётган модернизация лойиҳаси ҳамда "Дўстлик" маҳалласидаги 500 метрлик коллектор устини замонавий усулда ёпиш орқали савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этиш ишлари ижроси билан танишилди.
Ташриф давомида "Орият" маҳалласидаги инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам кўздан кечирилди.

🙏5❤2🔥2👏2