Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида заргарлар ва тадбиркорлар билан навбатдаги амалий учрашувини ўтказди. Тадбирда божхона, солиқ, банк, инвестиция соҳалари ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этиб, соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, хомашё билан таъминлаш, экспорт имкониятлари, имтиёзли кредитлар ҳамда бошқа амалий масалалар юзасидан маълумот беришди.
Учрашувда вилоят ҳокими томонидан тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хомашё таъминотини йўлга қўйиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бундай учрашувлар заргарлик соҳасини жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍5🙏2❤1🥰1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтининг Термиз туманида жойлашган Сурхондарё илмий тажриба станцияси фаолияти билан танишди. Марказ директори Музаффар Арамов томонидан станцияда олиб борилаётган ишлар — уруғчилик, селекция ва янги илмий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг, Ангор туманида "Равно grow" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган интенсив боғда хориждан келтирилган ҳосилдор мевали кўчатлар парваришланиши ва уларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш жараёнлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, боғ ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва замонавий логистика маркази ташкил этиш, мева-сабзавот уруғларини илғор технологиялар асосида етиштириш каби қатор лойиҳалар тақдимоти кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Ангор туманида қурилаётган ва туну-кун фаолият кўрсатадиган "Ёшлар ва туризм" кўчасида бунёдкорлик ишлари ҳам ўрганилди.

👍4❤1👏1🙏1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Қўштегирмон" маҳалласида бўлиб, амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси билан яқиндан танишди.
Маҳаллада ички йўллар асфалтланди, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув таъминоти яхшиланди. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун фаолиятсиз ер майдонида насос ўрнатилиб, сув чиқарилди ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаронинг мурожаатига биноан, пойабзал таъмирлаш устахонаси ташкил қилинди.
Бундан ташқари "Ҳофизбек Сирожбек" фермер хўжалиги томонидан 3 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этиш, "Али Шифо Ангор" хусусий корхонаси томонидан маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этиш, шунингдек "Умиджон Ҳакимжон 777" ишлаб чиқариш кооперативи ташаббуси билан амалга оширилаётган паррандачилик лойиҳаси тақдимотлари кўриб чиқилди.

👍5🥰1👏1🙏1