Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
294 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида 32-сонли оилавий поликлиника, "Боботоғ" оилавий шифокорлик пункти ва 33-сонли поликлиниканинг "Пахтаобод" филиалидаги иш жараёнларини ўрганди.

Жумладан, "Электрон поликлиника" тизимини жорий этиш, аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика ишларини кучайтириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қурилаётган тез тиббий ёрдам станцияси биноси ва автотураргоҳнинг ҳолати кўздан кечирилди. "Орнали" шифокорлик пунктининг янгиланган биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ташриф давомида 51-сонли мактабда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва чақирувга қадар ҳарбий тайёргарлик синфида яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🔥1🥰1🕊1
Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ҳар бир хонадонга эътибор қаратиш мақсадида юртимизда "Маҳалла еттилиги" тизими жорий этилгани маълум. Ушбу тизимни жойларда самарали амалга ошириш мақсадида Қумқўрғон тумани "Сурхон соҳили" маҳалласида навбатдаги муҳокама ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, маҳалланинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан "еттилик" аъзоларининг ҳисоботларини тинглади.

Йиғилишда аҳоли розилигини таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, ҳар бир маҳаллада битта кўчани намунавий кўчага айлантириш, "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" тамойили асосида иш олиб бориш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🔥21🥰1🕊1
Расмий баёнот

2025 йил 23 июль куни соат 15:52 ларда Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси Хўжанқо бўлимига қарашли тахминан 3 гектар майдонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ушбу хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Ёнғинни бартараф этиш ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 35 нафар, Шеробод тумани фавқулодда вазиятлар бўлимидан 25 нафар, шунингдек Қизириқ, Бандихон, Ангор, Музработ ва Термиз туманлари фавқулодда вазиятлар бўлимларидан жами 80 нафар ходим жалб этилди. Бундан ташқари, Ўрмон хўжалиги бўлимининг 10 нафар ишчиси ҳамда Мудофаа ва чегара қўшинларининг 100 нафар ҳарбий хизматчиси ҳам ёнғинни ўчириш ишларига сафарбар этилди.

Ҳозирда ёнғин тарқалишининг олди олиниб, тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан тақдим этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 68 ёшда

Бугун юртимизнинг халқпарвар етакчиси, “Янги Ўзбекистон” ғоясини ҳаётга татбиқ этаётган, ҳар бир ислоҳотида инсон қадрини улуғлашни бош мақсад сифатида белгилаб олган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таваллуд кунлари.

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бунёдкорлик, адолат, очиқлик ва самарадорлик тамойиллари асосида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Халққа сидқидилдан хизмат қилиш, жамият ривожи, инсон қадри ва фуқаролар фаровонлигини таъминлашни устувор вазифа деб билган муҳтарам Президентимизга чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорчигимни изҳор этаман.

Сизга мустаҳкам соғлик, тинч ва фаровон ҳаёт, олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизда доимий муваффақият ва улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍61🔥1🥰1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида заргарлар ва тадбиркорлар билан навбатдаги амалий учрашувини ўтказди. Тадбирда божхона, солиқ, банк, инвестиция соҳалари ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этиб, соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, хомашё билан таъминлаш, экспорт имкониятлари, имтиёзли кредитлар ҳамда бошқа амалий масалалар юзасидан маълумот беришди.

Учрашувда вилоят ҳокими томонидан тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хомашё таъминотини йўлга қўйиш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундай учрашувлар заргарлик соҳасини жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏21🥰1