Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
294 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Япониялик тажрибали мураббий, 5-ДАН белбоғ соҳиби, Халқаро лицензияга эга устоз — Жунна Кикучи сурхондарёлик дзюдочиларни келгуси 1 йил давомида халқаро мусобақаларга тайёрлайди.

Бугун Термиз шаҳридаги Кураш мажмуасида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов япониялик дзюдо мураббийси Жунна Кикучи билан учрашув ўтказди ҳамда спортларимизнинг машғулотлари билан танишди.

Суҳбат давомида хорижийлик мураббий Сурхон спортчиларида катта салоҳият ва иқтидор борлигини таъкидлаб, уларни Олимпиада сингари йирик ареналарга олиб чиқиш учун барча билим ва кучини сарфлаган ҳолда тайёрлашини билдирди.

Вилоят раҳбари дзюдо федерацияси вилоят бўлими мутасаддиларининг ахборотларини тинглади. Хорижлик мураббийнинг тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда спортчиларимизни халқаро мусобақалар, айниқса Олимпиада ва Паралимпияда мусобақаларига пухта тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥2🥰1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида 32-сонли оилавий поликлиника, "Боботоғ" оилавий шифокорлик пункти ва 33-сонли поликлиниканинг "Пахтаобод" филиалидаги иш жараёнларини ўрганди.

Жумладан, "Электрон поликлиника" тизимини жорий этиш, аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика ишларини кучайтириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қурилаётган тез тиббий ёрдам станцияси биноси ва автотураргоҳнинг ҳолати кўздан кечирилди. "Орнали" шифокорлик пунктининг янгиланган биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ташриф давомида 51-сонли мактабда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва чақирувга қадар ҳарбий тайёргарлик синфида яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🔥1🥰1🕊1
Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ҳар бир хонадонга эътибор қаратиш мақсадида юртимизда "Маҳалла еттилиги" тизими жорий этилгани маълум. Ушбу тизимни жойларда самарали амалга ошириш мақсадида Қумқўрғон тумани "Сурхон соҳили" маҳалласида навбатдаги муҳокама ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, маҳалланинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан "еттилик" аъзоларининг ҳисоботларини тинглади.

Йиғилишда аҳоли розилигини таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, ҳар бир маҳаллада битта кўчани намунавий кўчага айлантириш, "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" тамойили асосида иш олиб бориш топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🔥21🥰1🕊1