Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва маҳаллаларда инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида ҳудудларда "еттилик" фаолиятини самарали ташкил этиш, масъул ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ўрганиш ва муҳокама ишлари давом этмоқда.

Шу мақсадда навбатдаги тадбир Музработ туманида ташкил этилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида "Орият" маҳалласида ўтказилган муҳокамада вилоят ва туман "еттилик" раҳбарлари, шунингдек, маҳалладаги "еттилик" аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда "еттилик" фаолиятида самарадорлик ва натижадорликни ошириш, асосий мақсад аҳоли розилигини таъминлаш эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, "Орият" маҳалласида "обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойиллари асосида инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари, тумандаги барча маҳаллаларда камида биттадан кўчани шундай намунада ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏21👏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва инфратузилмани такомиллаштириш ишлари билан танишди. Жумладан, Ислом Каримов кўчасида олиб борилаётган ишлар ҳамда аввалги ўрганишларда берилган топшириқларнинг ижроси кўздан кечирилди.

Кўча бўйлаб кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, яшил ҳудудлар яратиш ва мавжудларини сақлаш, аҳоли учун дам олишга мўлжалланган қулай масканлар барпо этиш, шунингдек, замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш орқали ушбу ҳудудни янада жозибадор ва гавжум масканга айлантириш вазифалари белгиланди.

Шунингдек, ҳудуддаги инфратузилмавий лойиҳалар – хусусан, йўл ва ёритиш тизимлари, ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥1👏1
Япониялик тажрибали мураббий, 5-ДАН белбоғ соҳиби, Халқаро лицензияга эга устоз — Жунна Кикучи сурхондарёлик дзюдочиларни келгуси 1 йил давомида халқаро мусобақаларга тайёрлайди.

Бугун Термиз шаҳридаги Кураш мажмуасида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов япониялик дзюдо мураббийси Жунна Кикучи билан учрашув ўтказди ҳамда спортларимизнинг машғулотлари билан танишди.

Суҳбат давомида хорижийлик мураббий Сурхон спортчиларида катта салоҳият ва иқтидор борлигини таъкидлаб, уларни Олимпиада сингари йирик ареналарга олиб чиқиш учун барча билим ва кучини сарфлаган ҳолда тайёрлашини билдирди.

Вилоят раҳбари дзюдо федерацияси вилоят бўлими мутасаддиларининг ахборотларини тинглади. Хорижлик мураббийнинг тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда спортчиларимизни халқаро мусобақалар, айниқса Олимпиада ва Паралимпияда мусобақаларига пухта тайёрлаш вазифалари белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🔥2🥰1
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида 32-сонли оилавий поликлиника, "Боботоғ" оилавий шифокорлик пункти ва 33-сонли поликлиниканинг "Пахтаобод" филиалидаги иш жараёнларини ўрганди.

Жумладан, "Электрон поликлиника" тизимини жорий этиш, аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика ишларини кучайтириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида қурилаётган тез тиббий ёрдам станцияси биноси ва автотураргоҳнинг ҳолати кўздан кечирилди. "Орнали" шифокорлик пунктининг янгиланган биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Ташриф давомида 51-сонли мактабда "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва чақирувга қадар ҳарбий тайёргарлик синфида яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🔥1🥰1🕊1