Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.84K photos
50 videos
300 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш, саноат ва коммунал соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда лойиҳалар ижроси билан танишиш ишларини Термиз туманида давом эттирди.

Хусусан, "Termez National Carpets" МЧЖнинг гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида мавжуд муаммолар, фаолиятини соғломлаштириш бўйича режалар ҳамда тадбиркорнинг бошқа ташаббуслари тақдимоти, шунингдек, шу ерда электр энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти, йўл ва бошқа коммунал йўналишлар бўйича куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва қурилиш лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлаш вазифалари юзасидан тақдимот кўриб чиқилди.

"Янги Ўзбекистон" массивига туташ ҳудудида Ёшлар саноат зонаси лойиҳаси қурилишини бошлаш топшириғи берилди. Лойиҳа доирасида массивда истиқомат қилувчи ишсиз фуқаролар ҳамда олийгоҳларда таҳсил олаётган талабаларнинг бандлиги таъминланади.

Туманнинг "Жўйжангал" маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосида автошоҳбекат лойиҳаси қурилиши ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰21👏1
Қишлоқ хўжалигида замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, хусусан, селекция ишларини кучайтириш ва ҳосилдорликни ошириш йўналишида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Айниқса, иқлим ва тупроқ шароитига мос, юқори унумдор навларни апробация қилиш — яъни маҳаллий шароитларда синаб кўриш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоятида ғўзанинг янги, юқори ҳосилдор навларини апробация қилиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз, Ангор ва Музработ туманларида амалга оширилаётган апробация жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида янги навларнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари, иқлим шароитига мослиги, шунингдек, уларни парваришлаш ва суғориш билан боғлиқ агротехник тадбирлар муҳокама қилинди.

Масъуллар ва фермерларга иссиқ иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ғўза қатор ораларига енгил ишлов бериш ҳамда суғориш ишларини ўз вақтида ва тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21👏1
Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва маҳаллаларда инфратузилмани янада яхшилаш мақсадида ҳудудларда "еттилик" фаолиятини самарали ташкил этиш, масъул ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ўрганиш ва муҳокама ишлари давом этмоқда.

Шу мақсадда навбатдаги тадбир Музработ туманида ташкил этилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида "Орият" маҳалласида ўтказилган муҳокамада вилоят ва туман "еттилик" раҳбарлари, шунингдек, маҳалладаги "еттилик" аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда "еттилик" фаолиятида самарадорлик ва натижадорликни ошириш, асосий мақсад аҳоли розилигини таъминлаш эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, "Орият" маҳалласида "обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойиллари асосида инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари, тумандаги барча маҳаллаларда камида биттадан кўчани шундай намунада ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏21👏1