Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
485 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бойсун туманида барпо этилаётган "Омонхона" туризм мажмуаси бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида инфратузилмани яхшилаш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташрифи давомида мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ўтган ҳафтада берилган топшириқлар ижроси билан яқиндан танишди.

Ташриф чоғида санаторийнинг қўшимча биноси қурилиши, йўлларни таъмирлаш, маҳаллий бозорни реконструкция қилиш, туризм мажмуаси ҳудудида зиплайн қуриш ва меҳмон уйлари ташкил этиш каби масалалар юзасидан масъуллар ахборот берди.

Ушбу лойиҳаларни белгиланган аниқ режа асосида босқичма-босқич амалга ошириш ва вазифаларни сифатли бажариш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍73🥰1🕊1
Бугун Термиз шаҳри "Тинчлик" маҳалласида жойлашган коллекторнинг замонавий услубда ёпилган 1,2 км қисмида савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда автосервис нуқталари қурилишига старт берилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, лойиҳалар қурилишининг тамал тошини қўйиб берди.

Мазкур ташаббус "Аббос Яхё Келажак" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, шу вақтгача ташландиқ ҳолда бўлган коллекторда сизот сувлари оқимини тўхтатмаган ҳолда ёпилган майдон устидан қурилган лойиҳалар инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда иқтисодий фаолликни ошириш ва бюджетга тушумларнинг ортишига хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🔥2🥰2🕊1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсундан Деновгача бўлган масофада йўл қурилиши ишларини ўрганди. Буюртмачи, лойиҳа ташкилоти, пудратчи ва субпудратчи корхоналар билан ҳамкорликда ҳар бир лот бўйича қурилиш жараёнлари ва кейинги босқичдаги лойиҳалаш ишлари кўриб чиқилди.

Жумладан, 4Р105 "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" йўлининг 5–70 км ва 4Р100 "Манғузор–Жарқўрғон–Бандихон–Олтинсой–Денов" йўлининг 128–174 км оралиқларида олиб борилаётган ишлар билан танишилди. Масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди ва лойиҳанинг кейинги босқичлари тақдим этилди.

Қурилиш суръатида кечикишларга сабаб бўлаётган омиллар муҳокама қилиниб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, ишларни жадаллаштириш ҳамда лойиҳалаш жараёнларини мавжуд инфратузилма ва ҳудуд релейфи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб бориш вазифаси юкланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3🔥2🥰2👍1🕊1