Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари Кенгашининг IX конференцияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Сайфулла Аҳмедов, касаба уюшмалари тизимидаги фаоллар, делегатлар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда меҳмон сифатида Тожикистон Мустақил Касаба уюшмалари Федерациясининг Хатлон вилояти Кенгаши раиси Ризозода Абдурозиқ Шариф бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.

Кейинги беш йилда воҳамизда 180 ўринли "Хўжаипок" ва 50 ўринли "Сангардак" дам олиш маскани, 200 ўринли "Сангардак" санаторийси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Бойсун туманидаги "Омонхона" санаторийсини кенгайтириш бўйича янги қурилишлар бошланди.

Сўз якунида вилоят ҳокими Конференция иштирокчиларига муваффақиятлар тилаб, янги раҳбарлар таркибини сайлашда адолат ва масъулиятли ёндашув муҳим эканини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰2🔥1👏1
Бугун Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти учун комплекс мастер-режани ишлаб чиқишга жалб этилган "Арчисад Engineering and Design" МЧЖ вакиллари билан учрашди.

Тақдимот чоғида мастер-режаларни ишлаб чиқишда архитектура, дизайн ва ҳудудларни ривожлантиришга оид муҳим маълумотлар берилиб, фикр алмашилди. Шунингдек, Шеробод, Ангор, Музработ ва Термиз туманларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, кичик саноат зоналаридаги ишлар, "саноат ипотекаси" асосидаги ташаббуслар ҳамда ҳарбий хизматчилар учун турар жойлар қурилишига оид вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга мастер-режаларни сифатли ишлаб чиқиш ва инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍6🥰21🔥1🙏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддиновни қабул қилди. Учрашувда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, вилоятдаги Бадиий академия аъзолари учун махсус устахоналар ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, Сурхондарёда тасвирий ва амалий санъатни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган "Йўл харитаси" имзоланди.

Учрашув якунида воҳа ижодкорларининг Европа мамлакатларида кўргазмаларини ташкил этиш, ҳар йили баҳор ойларида Бойсун туманида халқаро рассомлар фестивалини ўтказиш ҳамда Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаби учун 60 ўринли ётоқхона биноси қурилиши белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🙏2🔥1🥰1