Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
485 subscribers
1.74K photos
49 videos
286 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шўрчи туманидаги 89- ва 94-сонли оилавий поликлиникалар, "Ободон" маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктида тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини ўрганилди. Муассасаларда кутиш ва қабул хоналари замонавий жиҳозлар билан таъминланган, тиббий хизмат сифати ва қамрови оширилган.

Шунингдек, 2-сонли спорт мактабида "Долзарб 90 кун" доирасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Тўгараклар фаолияти кенгайтирилиб, спорт федерациялари билан ҳамкорликда ёш спортчиларни тайёрлаш йўлга қўйилган.

Вилоят раҳбари масъуллар ахборотини тинглаб, вазифаларни белгилаб берди. Ёш спортчилар билан суҳбатда ушбу мактаб келаси йил давлат дастури доирасида реконструкция қилиниши таъкидланди.

Шу билан бирга, "Ободон" маҳалласи марказидаги шароитлар ҳамда нодавлат боғча фаолияти билан танишилиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰2🔥1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшираётган абитуриентларнинг ота-оналари билан суҳбат қилиб, уларга ўз тавсияларини берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21🔥1🕊1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманидаги "Қўштегирмон" маҳалласига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги режалар билан танишди. Ташриф давомида "еттилик" фаолияти таҳлил қилинди.

Хусусан, инфратузилмани ривожлантириш — ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви билан барқарор таъминлаш, ариқ ва зовурларни тозалаш, сув тармоқларини бетонлаштириш каби йўналишларда аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, маҳалланинг нуронийлари ва фаоллари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Аҳоли фикри асосида ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалладаги долзарб муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍62🥰2🕊1
Бугун Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари Кенгашининг IX конференцияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Сайфулла Аҳмедов, касаба уюшмалари тизимидаги фаоллар, делегатлар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда меҳмон сифатида Тожикистон Мустақил Касаба уюшмалари Федерациясининг Хатлон вилояти Кенгаши раиси Ризозода Абдурозиқ Шариф бошчилигидаги делегация ҳам қатнашди.

Кейинги беш йилда воҳамизда 180 ўринли "Хўжаипок" ва 50 ўринли "Сангардак" дам олиш маскани, 200 ўринли "Сангардак" санаторийси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Бойсун туманидаги "Омонхона" санаторийсини кенгайтириш бўйича янги қурилишлар бошланди.

Сўз якунида вилоят ҳокими Конференция иштирокчиларига муваффақиятлар тилаб, янги раҳбарлар таркибини сайлашда адолат ва масъулиятли ёндашув муҳим эканини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰2🔥1👏1