Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
295 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқуловни қабул қилди.

Учрашувда вилоятда футзални ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, инфратузилмани янада такомиллаштириш ҳамда ушбу спорт турини оммавийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятида футзални ривожлантириш жараёни нисбатан кеч бошланган бўлса-да, сўнгги йилларда жадал суръатларда тараққий этмоқда. Хусусан, "Сурхон" жамоаси қисқа фурсат ичида биринчи лигадан мамлакатимиз Олий лигаси жамоалари сафидан мустаҳкам ўрин эгаллаб, элитадаги мавқеини сақлаб келмоқда.

Мазкур учрашув доирасида вилоятда футзал бўйича мусобақаларни кенг қамровда ташкил этиш, иқтидорли ёшларни саралаб, уларни қўллаб-қувватлаш ва клуб фаолиятини институционал асосда давом эттириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🙏31🔥1
Президентимизнинг ташаббуси билан 2025 йил сув хўжалигида "Насослар самарадорлигини ошириш йили" деб эълон қилинган ҳамда ҳокимликлар ва мутасадди вазирликларга ҳудудларда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод ва Музработ туманларидаги суғориш тизимлари, ирригация тармоқлари ҳамда насос станциялари фаолияти, уларни модернизация қилиш вазифалари ижросини ўрганди.

Мутасаддиларга сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига сув етказиб беришда белгиланган тартиб ва графикка қатъий риоя этиш, шунингдек, пахта майдонларини суғориш ишларини бир ҳафта муддатда якунлаш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, ғўза парвариши ва агротехник тадбирларнинг ижроси ҳам ўрганилиб, бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏2🔥1
Бугун Термиз шаҳрида 1 та, Шеробод туманида эса 3 та давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал таъмирланиб, замонавий ҳолатда фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Инвестиция дастури ҳамда бошқа дастурлар доирасида амалга оширилган лойиҳаларга мувофиқ, Термиз шаҳридаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 3,2 млрд сўм, Шеробод туманидаги 3-сонли МТТ 3,7 млрд сўм, 21-сонли МТТ 2,9 млрд сўм, 45-сонли МТТ эса 4 млрд сўм маблағ эвазига капитал таъмирланиб, замонавий таълим талабларига мос равишда қайта жиҳозланди.

Термиз шаҳридаги боғча биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди ҳамда ушбу тадбир доирасида онлайн тарзда Шерободдаги боғчалар фаолиятига ҳам старт берилди.

Маросимда сўзга чиққан мутасаддилар ва фаол жамоатчилик вакиллари мазкур бунёдкорлик ишлари мактабгача таълимнинг сифатини ошириш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🥰21👏1