Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
485 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
👍32🔥1🙏1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
👍4🔥21🙏1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Алишер Бахадирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Гаянэ Олеговна Умерова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимидан озод этилди;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Зилемхан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди;

Элла Анатольевна Джахангирова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Тадбирларни ташкиллаштириш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X
👍4🥰21👏1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги "Наврўз" маҳалласида жойлашган ТМЗ-110 кВ подстанциясида 2025-2026-йилги куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари ижроси билан танишди. Мутасаддилар томонидан электр тармоқлари ва подстанцияларни реконструкция қилиш, янги линиялар тортиш ҳамда электр энергиясининг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Шундан сўнг, ҳоким "Гулистон" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи "Сурхон соҳил коммунал" бошқарув-сервис компанияси фаолияти билан танишди. Шу ернинг ўзида вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси мутасаддилари ҳамда БСК раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилиб, мавсумга тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, бошқарув компаниялари фаолияти самарадорлигини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида техник жиҳозлар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4👏2🥰1
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқуловни қабул қилди.

Учрашувда вилоятда футзални ривожлантириш истиқболлари, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, инфратузилмани янада такомиллаштириш ҳамда ушбу спорт турини оммавийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятида футзални ривожлантириш жараёни нисбатан кеч бошланган бўлса-да, сўнгги йилларда жадал суръатларда тараққий этмоқда. Хусусан, "Сурхон" жамоаси қисқа фурсат ичида биринчи лигадан мамлакатимиз Олий лигаси жамоалари сафидан мустаҳкам ўрин эгаллаб, элитадаги мавқеини сақлаб келмоқда.

Мазкур учрашув доирасида вилоятда футзал бўйича мусобақаларни кенг қамровда ташкил этиш, иқтидорли ёшларни саралаб, уларни қўллаб-қувватлаш ва клуб фаолиятини институционал асосда давом эттириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🙏31🔥1
Президентимизнинг ташаббуси билан 2025 йил сув хўжалигида "Насослар самарадорлигини ошириш йили" деб эълон қилинган ҳамда ҳокимликлар ва мутасадди вазирликларга ҳудудларда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод ва Музработ туманларидаги суғориш тизимлари, ирригация тармоқлари ҳамда насос станциялари фаолияти, уларни модернизация қилиш вазифалари ижросини ўрганди.

Мутасаддиларга сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига сув етказиб беришда белгиланган тартиб ва графикка қатъий риоя этиш, шунингдек, пахта майдонларини суғориш ишларини бир ҳафта муддатда якунлаш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, ғўза парвариши ва агротехник тадбирларнинг ижроси ҳам ўрганилиб, бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍5🙏2🔥1