Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
482 subscribers
1.92K photos
50 videos
306 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Узун тумани 2-сонли политехникумида ташкил этилган "Қандолатчилик кластери" ишга туширилди. Лойиҳа доирасида ҳар йили 3 минг нафар хотин-қизга қандолатчилик ва пазандачилик сир-асрорлари ўргатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, кластерда қандолат маҳсулотлари ва миллий ширинликлар ишлаб чиқариш ҳамда сотуви йўлга қўйилган бўлиб, биринчи босқичда 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, кластер фаолияти, иш жараёнлари ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Лойиҳа касб-ҳунарга эга бўлмаган хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очиши таъкидланди.

Шу ернинг ўзида "Таргет International School" МЧЖнинг таълим кластери ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.

Ташриф давомида "Жануб гавҳари" оромгоҳида болаларнинг ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари, 20-сонли боғча биноси реконструкцияси ҳамда 18-сонли мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳам ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1👏1
Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини ўрганиш ҳамда жамоатчиликка холис ва тўлиқ ахборот етказиш мақсадида воҳамизга ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Термиз шаҳрида пресс-тур ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти ахборот хизматлари ҳамкорлигида уюштирилган ушбу медиа-тур давомида ОАВ вакиллари "Боқий шаҳар" туристик мажмуаси, мусиқали фаввора ва атрофидаги ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, замонавий туристик ва гастрономик кўчалар ҳамда бошқа йирик лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Пресс-тур иштирокчилари Термиз шаҳрининг жадал ривожланаётган инфратузилмаси, тарихий мерос билан уйғун тарзда ташкил этилаётган янги мажмуалар, сайёҳлар учун яратилаётган замонавий шароитлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
4👍4🥰3👏1
Расмий баёнот: Ижтимоий тармоқда тарқалган аудио бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Фейсбук ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро, ижтимоий тармоқ фаоли А.М.га тегишли дея айтилаётган номақбул сўзлар акс этган аудио хабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, аудио ёзув фоноскопик экспертизага юборилиб, унинг ҳақиқийлиги ўрганилмоқда.

Аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолатда айрим шахсларнинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилгани сабабли, суриштирув натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан бирор фуқарога "ишончли вакил" мақоми берилмаганини ва бундай тартиб амалдаги қонунчиликда мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍8🙏3🫡1