Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
488 subscribers
1.95K photos
51 videos
310 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташриф буюриб, "Омонхона" ва "Хўжамайхона" туризм марказларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

"Омонхона" санаторийси замонавий дам олиш масканига айлантирилмоқда. Бу ерда янги бинолар, сайёҳлар учун меҳмон уйлари, инфратузилмалар барпо этилмоқда ва маҳаллий бозор реконструкция қилинмоқда. Лойиҳа тақдимоти ўтказилиб, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

"Хўжамайхона" дарасида эса янги туризм маркази қурилиши ўрганилди. Бу ерда сой ва дарё қирғоқлари мустаҳкамланиб, йўллар таъмирланмоқда, инфратузилма такомиллаштирилмоқда. Лойиҳа якунлангач, ҳудудда турли йўналишдаги сайёҳлик хизматлари йўлга қўйилади.

Барча ишлар белгиланган лойиҳа асосида, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍83🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов: "Сиз ёшлар тез орада Президентимиз командасидан жой олиб юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшасизлар"

Сурхондарё вилояти ҳокими бугун битирувчи ёшлар билан ўтказилган учрашувда юртимизда Президентимиз томонидан қисқа вақт ичида амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳамда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида тўхталди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰43🙏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов жорий йилда олий таълимни муваффақиятли якунлаган, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган ёшлар билан учрашди.

Мулоқотда ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди, уларни амалга ошириш, битирувчиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар асосида аниқ вазифалар белгиланди.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга таянч бўлиш — ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасига айланиши керак. Мен ҳам, барча раҳбарлар ҳам сизларга ёрдамчи бўламиз,

— деди вилоят ҳокими.

Учрашув якунида ҳоким ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарларига битирувчи ёшлар бириктирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Маълумот учун, жорий йил Сурхондарё вилоятида 15 700 нафардан ортиқ ёш олий таълим муассасаларини тамомлади.


Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍7🥰2👏1
Давлатимиз раҳбарининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш юзасидан белгилаб берган топшириқлари ижроси доирасида, йўл-транспорт ҳодисалари кўп қайд этилаётган ҳудудлардан бири — Шўрчи туманида биринчи галдаги амалий ишларга киришилди.

Вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туманда бўлиб, М-41 автомагистралининг туман марказидан ўтувчи 1500–1523 км оралиғида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти билан танишди.

Лойиҳа доирасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида светофорлар ўрнатиш, металл панжарали йўл ажраткичлар қуриш, қўшимча ҳаракат қатламларини барпо этиш, шунингдек, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасини ўзгартириш ва кўчириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими мутасаддиларга белгиланган ишларни тез фурсатда амалга ошириш, барча ҳудудларда хатлов ўтказиш ва аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍3🥰2
Бугун Узун тумани 2-сонли политехникумида ташкил этилган "Қандолатчилик кластери" ишга туширилди. Лойиҳа доирасида ҳар йили 3 минг нафар хотин-қизга қандолатчилик ва пазандачилик сир-асрорлари ўргатилиши кўзда тутилган. Шунингдек, кластерда қандолат маҳсулотлари ва миллий ширинликлар ишлаб чиқариш ҳамда сотуви йўлга қўйилган бўлиб, биринчи босқичда 10 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, кластер фаолияти, иш жараёнлари ҳамда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Лойиҳа касб-ҳунарга эга бўлмаган хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очиши таъкидланди.

Шу ернинг ўзида "Таргет International School" МЧЖнинг таълим кластери ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ҳам кўриб чиқилди.

Ташриф давомида "Жануб гавҳари" оромгоҳида болаларнинг ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари, 20-сонли боғча биноси реконструкцияси ҳамда 18-сонли мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳам ўрганилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1👏1